Расман! Рустам Иноятов МХХ раислигидан кетди

Бугун, 31 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Миллий хавфсизлик хизмати ва прокуратура органлари ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишда ташкилий масалалар ҳал қилинди. Хусусан, Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Рустам Иноятов ўз вазифасидан озод этилиб, унинг ўрнига 2015 йил 21 апрелдан буён Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимида ишлаб келаётган Ихтиёр Абдуллаев тайинланди.

Ихтиёр Абдуллаев

Президент давлат маслаҳатчиси Отабек Баҳриддинович Муродов эса, Абдуллаев ўрнига Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, МХХ эндиликда собиқ раиси Рустам Иноятов ушбу лавозимда 1995 йил 27 июнидан буён фаолият олиб борган эди.

11 комментариев

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *