Қўрқув остида қурилган жамият манзараси

Жамият ҳақида тасаввурга эга бўлиш учун қуйида икки мисолни келтириб ўтмоқчиман:

Бир видео кўрдим. Унда Обид Асомов шундай деди: «Тарбия масаласида кўплаб ишлар қилинади. Тинимсиз тарғибот қилинади. Лекин самараси йўқдек. Менга домла бир гап айтган эдилар. Шу нарса ёдимда қолиб кетган. Билмадим, бу гапларим эфирда кетадими, йўқми… (эътибор қаратиладиган нуқта мана шу ерда — муаллиф) Хуллас, домла айтдилар: «Бозордан кирмошина сотиб олсангиз, уни қўлланмаси бўлади. Қандай порошок солиш керак, қандай фойдаланиш керак — барчаси ёзилган бўлади. Ҳар қандай нарсани қўлланмаси бўлади — авто уловми, музлатгичми… Инсоннинг ҳам қўлланмаси бор. У Қуръондир. Инсонни қўлланмаси — қуръон! Ҳамма нарсани аниқ қилиб ёзиб қўйган. Қандай яшаш керак, қандай тарбия қилиш керак. Ота-онага ҳурмат, фарзанд тарбияси, қўни-қўшничиликдан тортиб жамиятдаги яхши инсон учун тайёр қўлланма». Биз эса ғарбдан ёки бошқа нарсалардан қўлланма қидиряпмиз. Тайёр ўзимизда бўла туриб.»

Иккинчи мисол ўрнига эса, бир актриса (исмини билмайман) «қандай китоблар ўқийсиз?», деган саволга каловланиб, «нима десам экан, айтсам тўғри бўлармикан…» деди-да, сўнг журналистни қистови билан «Қурон китобни тафсирини, ҳадис китобларни ўқийман. Шу китобларни ўқиб, қош териш мумкин эмаслигини билиб олдим» деганини келтириб ўтаман.

Мана шу икки ҳолат бутун жамиятимизни аҳволини очиб беради. Телевидение ва одамлар қалбидаги қўрқув. Телевидениеда гапи чиқмаслигини ўзи ҳам билади. Исломофобия шу даражадаки, оддий «Аллоҳ», «Росулуллоҳ», «Намоз», «Рўза», «Закот», «Таҳорат», «МашаАллоҳ», «Субҳаналлоҳ» каби сўзларни умуман эшитмайсиз. Ҳар қандай мусулмон жамияти учун оддий гаплар ҳисобланадиган сўзлар бизда таъқиқланган  Президентнинг Ислом Ҳамкорлик Ташкилотидаги «Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ», деган гапи ҳаммани тўлқинлантириб юборди. Суғорилмай қолган қалбларга қайта сув қуйилгандай бўлди.

Иккинчи ҳолат — одамлар қалбидаги қўрқув. У шу даражадаки, дин ҳақида бир гап айтишга қўрқади. Репрессия ва диндорларга бўладиган тазйиқлар одамларни қўрқитиб қўйган. Жамиятдаги одамлар исломга амал қилиш у ёқда турсин, оддий намоз ўқиши шартлигини айтишга қўрқади. Одамлардан беркитади. Институт, шифохоналар, ҳаттоки юқори ташкилотларда ҳам намоз ўқийдиган, Аллоҳни танийдиганлар бор. Аммо улар ҳам қўрқиб, жимгина яшашга маҳкум. Мусулмон жамиятида оддийгина мусулмон қилиши керак бўлган нарсаларни қўрқиб, худди мушриклар ичида яшагандек, эътиқодини яшириб яшаймиз.

Фикрни, дунёқарашни ўзгартириш вақти келмадими?!

P.S: Обид ва актрисани шахси муҳим эмас. Амал қилиш ёки қилмаслигини ҳам мақолага аҳамияти йўқ.

Саййид Ислом

Биринчи изоҳ

  1. Бу мақолани ўқидиму бир воқеа эсимга тушиб кетди. Дадамнинг касбларига ҳавас қилиб шу касбни мен ҳам эгалладим. Оллоҳга шукурлар бўлсинки ўқишни битирганимдан сунг дадам билан бирга (бошқа бошқа ташкилотда лекин битта корхонада) минглаб одамлар ишлайдиган йирик корхонада ишладим. Эрталаб бирга ишга кетардик, бирга уйга қайтардик. Кунларнинг бирида одатдагидек эрталаб ишга келяпмиз олдимиздан ёши элликдан ошган одам («кастюм шимда») шошиб кетяпти лекин дадамни танир эканми қўл бериб салом бердида тез юриб орқасига қараб дадамга нимага дўппи кийиб юрасиз дейди тиржайиб. Дадам тўхтадилар ва вазминлик билан ўзбекмизку киямизда дедилар лекин мен сездим аччиқлари чиқди билдирмадилар. Менга бу воқеа жуда ғалати туюлганди ўшанда, чунки мен эсимни танибманки дадамнинг бошларидан дуппи тушмайди…

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *