Қурбон бўламан! (Ўқитувчилар ва шифокорлар! Барчангизни табриклайман бу ғалаба билан!)

Мени ТВ да «Ўқитувчилар ва духтурлар пахтага, кўча супуришга олиб чиқилади», деб қўйганим учун маломат қилганлар лабларини тишласин энди! «Кун.уз» сайтидан: «Ўзбекистон ҳукумати 2017 йилги мавсумда балоғат ёшига етмаган ёшларни, шунингдек, Соғлиқни сақлаш соҳаси ва таълим соҳаси ходимларини пахта теримига жалб этишни тақиқлади».

Инша Аллоҳ, «Ўқитувчиларни кўча супуришга чиқариш таъқиқланади», деган қонун ё қарор ҳам қабул қилинади!

Ўқитувчилар ва шифокорлар! Барчангизни табриклайман бу ғалаба билан!

Ғалаба қон тўкишларсиз, катта қурбонликларсиз, бор-йўғи ,менинг ишдан ҳайдалишим билан қўлга киритилди, холос. Битта ишим экан-ку, мингта жоним фидо бўлсин адолат қарор топиши учун, Ватанимиз эркин бўлиши ва ҳур яшашга муносиб бўлган Ўзбек халқи яхши яшаши учун!

Ниятимиз амалга ошиши учун ҳисса қўшганлар, аввало, бу сўзларни ТВ га олиб чиқа олган «Очиқ студия» (бошловчиси Нилуфар Жумаева), «Мулоқот» (бошловчиси Қуддус Аъзамов) ва муҳокамани қизғин давом эттириб, бу масалада ошкор фикрлар айтилишига эришган Халқаро пресс-клуб (раҳбари Шерзодхон Қудратхўжаев)га ҳамда алоҳида бу мавзуда қатор мақолаларни эълон қилиб, далиллар билан шаҳар ҳокимлари, РайОНО мудирларининг нуқсонларини очиб ташлаган «Кун.уз» сайти мутасаддиларига ташаккурларимизни изҳор этамиз!

Шу мавзудаги туркум мақолалари учун «Файзбоғ.уз» сайти ходимларидан ҳам миннатдормиз!

Ҳаммамизнинг ниятимиз нек: халқимиз улуғ бўлсин!

Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!

Тўра Мурод

11 комментариев

  1. Росааа айлантирдида шу одам. Кун келиб хукумат менинг гапим билан укитувчи ва шифокорларни пахтага чикармади деб жар солмаса эди…

      1. Камтарлик қилиб ўтирмайман, мендан олдин бирор кишининг телевидениедан шу муаммони кўтариб, очиқчасига айта олганини эслай оласизми? Ҳукумат қарори менинг гапим билан чиқиб қолмагандир, аммо БИРИНЧИ ҚАДАМни мен қўйганимни тан олинг, бу сизга оғир бўлса ҳам. Қарор қабул қилинишида кимлар роль ўйнаганини эса мақолада ёзганман. У ерда афсуски, сиз йўқсиз!

  2. assalomu alaykum Tura Murod aka. Sizga raxmat mamlakatga fidoyi fuqoroligingiz uchun. Kasbiga sodiq jurnalistligingiz uchun. Sizday jurnalistlar bor ekan hali umid bor. Xudo xoxlasa xali Prezdentni o’zi sizdek jurnalistlarni ximoya qilib chiqadi. Manda shunday umid bor. Adashayotgan bo’lsam agar undayam ko’nglizni cho’ktirmang olloh ko’rib turubdi. hammani insofini o’ziga bersin. Faoliyatizga omad. Charchamang.

  3. Албатта сизнинг сўзларингизу-постларингиз билан шундай қарорлар эълон қилинишига эришилди, бунинг учун рахмат! Кузатиб боряпман жуда кескин ва ўринли танқидлар, фикрлар билдирмоқдасиз, бардавом бўлсин. Лекин биласизми тўлақонли ўзгаришлар учун дадил, ростгўй, тафаккур қила оладиган инсонлар етишмаяпти жойларда.
    Бизнинг ҳудудий коттаконимиз селекторларда «хонамга киролмай қолдим, пахта йиғим теримига мен хам хиссамни қўшмоқчиман деган ташаббус хатлари дастидан, рахмат бюджет ташкилотларига» дея бошқаларнинг ҳам ташаббус хатларини кутаётган экан.
    Ҳаракатларингиз давомли бўлишини кутаётган ва кузатиб бораётган ўқитувчилар ҳам кўпчилик

  4. Тақдирингиз ўхшамасину, Чўлпонни эслатдингиз:
    Эй! Сен мени ҳақир кўрган, тубан деган афанди!
    Эй! Устимда бир умрга хўжа бўлмоқ истаган.
    Эй! Бўйнимга кишан солиб, ҳалокатга қистаган.
    Кўзларингни заҳарлатиб ўйнатмағил, бас энди…

  5. Тўра Мурод, Қашқадарёда «ИХТИЁРИЙ» равишда, ташаббуссиз ОЛИБ ЧИҚИШДИ!!!!!!!!!! Кўпам мақтанаверманг!!!!!!!!!!!!!!!

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *