Қозоғистон ва Ўзбекистон Чимкент—Тошкент йўналиши бўйича автобусларнинг мунтазам қатнови борасида ўзаро келишув олиб бормоқда

Остонада халқаро автомобиллар ташувлари доирасида Ўзбекистон ҳамда Қозоғистоннинг ҳукуматлараро ҳамкорликдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикасининг Инвестиция ва тараққиёт вазирлиги матбуот хизматига таяниб, “Новости Узбекистана” хабар берди.
“Шунингдек, томонлар Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон ўртасида мунтазам равишда автобус қатновларини очиш масаласини муҳокама қилди ва мунтазам автобус қатновини дастлабки босқичда Чимкент—Тошкент йўналиши бўйича очишга келишиб олди”, — дейилади хабарда.

Бундан ташқари давлатлар дастлабки квоталар юзасидан ҳам келишувларни амалга оширди.

“Музокаралар давомида дастлабки квоталар 2018-йил учун учинчи мамлакатларга 1200 рухсатнома этиб белгиланди. Шу билан бирга томонлар 2017-йилнинг ИИИ чораги учун учинчи давлатлар билан рухсатномаларини алмашиш масалаларини кўриб чиқиш бўйича келишувга эришди”.

Инвестиция ва тараққиёт вазирлиги маълумотларига кўра, 2017-йилнинг биринчи ярим йиллигида Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон ўртасида автомобил транспортлари томонидан олиб ўтиладиган юклар ҳажми 11 фоизга ортиб, 169,5 мингни ташкил этди. Бунда юкларнинг асосий қисмини, гиламлар, матолар, мевалар, сабзавотлар, пластмасса буюмлари, механизм ва қурилмалар ташкил этган.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.