Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Тошкентга учиб келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев 16-сентябр куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Аввал хабар қилинганидек, олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, шунингдек, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Музокаралар якунлари бўйича икки мамлакат Президентларининг Қўшма баёноти, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали дўстона муносабатларни изчил ривожлантиришга қаратилган кўплаб ҳужжатлар имзоланади.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *