Қозоғистон электромобиллари тошкентдаги кўргазмада намойиш этилади

15-17 сентябрь кунлари «Ўзэкспомарказ»нинг 4-павильонида Қозоғистон маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилади. Кўргазмада Қозоғистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар, ҳарбий техника, металлургия ҳамда фармацевтика маҳсулотлари ва яна бошқа маҳсулотлар ҳам намойиш этилади.

Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг хабарига кўра, 16 сентябрь куни «Ўзэкспомарказ» ҳудудида, шунингдек, икки мамлакатнинг ишбилармон доиралари иштирокида ўзбек-қозоқ бизнес форуми бўлиб ўтади.

Қизиқиш билдирган барча компаниялар ва жисмоний шахслар таклиф этилади, тадбирда иштирок этиш бепул.

Манба: UzNews

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *