Қонунчиликка киритиладиган ўзгартиш хусусий мулк ҳуқуқини мустаҳкамлайди

Ўзбекистон Адлия вазирлиги мулкдор жиноят содир этишда айбдор бўлмаган тақдирда жиноят қуроли сифатида фойдаланилган мол-мулкни мусодара қилишни тақиқлашга қаратилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги сайтида хабар қилинди.

Ўзгартишга мувофиқ, фақатгина жиноят иштирокчиларига тегишли бўлган жиноят қуролларигина мусодара этилади. Бундан ташқари, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга тегишли мол-мулкларни мусодара этиш тақиқланади.

Жиноят-процессуал кодексининг амалда бўлган 211-моддасига мувофиқ, жиноят қуроллари, кимга тегишлилигидан қатъи назар, мусодара қилиниши керак ва тегишли муассасаларга топширилади ёки йўқ қилиб юборилади. Ушбу мол-мулк — гап кўчмас мулк ҳақида ҳам кетмоқда — мулк-мулк эгасининг жиноятда гумонланувчи ёки айбланувчи сифатида жалб этилишидан қатъи назар мусодара этилиши мумкин.

Қонун лойиҳаси ҳукумат томонидан тасдиқланди ва ҳозирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кўриб чиқилмоқда. Қонуннинг қабул қилиниши ҳусусий мулк ҳимоясини кучайтириб, жиноят иштирокчиси бўлмаган шахсларнинг жиноят содир этилганда фойдаланилган мол-мулкларининг мусодара этилишига барҳам берилади.

Манба: “Gazeta.uz”

Биринчи изоҳ

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *