Қирғизистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи октябрь ойига режалаштирилган

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг Ўзбекистонга ташрифи октябр ойига режалаштирилган.

Қирғизистон президентини Тошкентга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўтган ҳафта Бишкекка уюштирган ташрифи чоғида таклиф қилган. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Бишкекка сафари якунлари бўйича миннатдорчилик мактубини йўллаган.

Ўзбекистон раҳбари ҳукуматга яқин кунлар ичида эришилган келишувларнинг тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш ҳамда музорака ва учрашувлар натижаси бўйича имзоланган битимлар асосида йўл харитасини ишлаб чиқиш топшириғини берган.

“Ўзбекистон—Қирғизистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган музокараларни давом эттириш учун Ўзбекистонга жавоб ташрифини буюришингизни сабрсизлик билан кутмоқдаман”, — дейилади мактубда.

Манба: “24.кг”

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *