Қирғизистон–Ўзбекистон чегарасидаги “Дўстлик” постидан бир кунда 5 мингдан ортиқ одам ўтди

Шунингдек, Қирғизистон ҳудудидан Ўзбекистонга ва аксинча, Ўзбекистондан Қирғизистонга ўтган 300га яқин автомобиль рўйхатга олинди. Худди шу рақамларни ОАВга БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси бошлиғи Юсуф Қурбонов ҳам келтирди.

Унинг сўзларига кўра, БМТ кўмаги билан назорат пунктида икки мамлакатнинг ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари ходимлари учрашди ва жиноятчиликка қарши кураш чораларини муҳокама қилди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигини амалга оширишга йўналтирилган махсус офис очилди.

Мамлакатлар ўртасида 14 та назорат пункти мавжуд бўлиб, шулардан 11 таси йўл транспорти, 3 таси темир йўл транспортига мўлжалланган. Хабарларга кўра, 2005 йилда ҚР ва Андижон ҳодисаларидан сўнг чегарадан ўтиш шартлари мураккаблашди. 2010 йилнинг апрель, июнь ойларидаги Қирғизистондаги ҳодисаларидан кейин эса Ўзбекистон Республикаси қирғизистонликларга мамлакат ҳудудига таклифнома ёки телеграмма орқали киришга рухсат берди.

Манба: “Kommersant.uz”

5 комментариев

  1. тинчлик бошка давлатларда кандай булса бизда хам шундан ортик эмас, интернетни кузатиб боринг жиноятларнинг кети узилмаябди. лекин шу кунимизга Аллохга шукур килишимиз керак, огзимиз билан эмас албатта, шукур килишлик Аллохга ибодат билан булади, булмаса фойдаси йук.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *