Қашқадарёда қуввати йилига 4.4 млрд куб. м газни комплекс ва дастлабки тайёрлаш қурилмаси ишга тушди

Энергия ресурслари саноат, хизмат кўрсатиш соҳасида, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжлари таъминлашда муҳим омиллардан бири. Нефт ва табиий газни қазиб олиш ва қайта ишлашда Россиянинг Лукойл компанияси дунёдаги энг йирик ташкилотлардан бири ҳисобланади. Унинг мамлакатимиздаги фаолияти асосида янги конлар, газни қайта ишлаш асос солинмоқда. Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида “Жанубий-Ғарбий-Ҳисор” лойиҳаси доирасида яна бир катта обьект фойдаланишга топширилди.

Ҳисор тоғ тизмаси бўйлаб чўзилган бу кенгликлар бағрида қанча бойликларни яшириб ётганини аниқ айтиш мушкул. Бироқ далиллар бу ерда Деҳқонобод калий заводи, Гумбулоқ ва Одамтош газконденсати конлари ишлаётганини тасдиқлайди. Мамлакатимиз ва халқимиз ободлиги учун муҳим янгилик эса қуввати йилига 4.4 млрд куб. м газни комплекс ва дастлабки тайёрлаш қурилмаси ҳамда олтита газ йиғиш пунктларининг очилиши бўлди. Бу 2007 йил апрелидан кучга кирган Лукойл компаниясининг 36 йилга мўлжалланган Жануби-Ғарбий-Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудига оид маҳсулотни тақсимлаш битими асосидаги кенг қамровли лойиҳаларининг бири ҳисобланади.
Мажмуанинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, “Лукойл” ОАЖ Президенти Вагит Аликперов ҳамда қатор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди. Сўз олганлар ҳозирги пайтда Ўзбекистон ва Россия ўртасиги савдо-иқтисодий, ишлаб чиқариш соҳаларидаги ҳамкорлик йилдлан йилга катта кўламда ривожланиб бораётганлигини айтиб ўтишди.
Бугунга келиб мазкур компаниянинг мамлакатимиз иқтисодиётига киритган сармояси 6.5 млрд доллардан ошган ҳолда юртимиздаги энг йирик инвестор ҳисобланади. 2011 йил охирида мазкур ҳудуддаги Жарқудуқ-Янги Қизилча конларида илк газ қазиб олиш бошланган бўлса, 2014 йил октябр ойидан Одамош, Гумбулоқ ва Жарқудуқ газконденсати конларини лойиҳалаш, етказиб бериш ҳамда қуришни кўзда тутувчи шартнома имзоланган эди. У 2017 йилнинг июл ойида тамомланди. Бажарилган ишлар салмоғи ҳам анчайин катта: 300 км юқори кучланипшли электр узатиш линиялари ва иккита подстанция, 126 км автомобил йўллари, 286 км линияли қувурлар қурилди, 64 минг куб бетон қуйилди, 12 минг тонна металл конструкциялар ва 4 минг тоннага тенг ускуналар ўрнатилди. Энг эътиборлиси барчаси алал оқибат ҳудуд ва аҳолининг ободлиги, фаровонлиги учун хизмат қилади.

Жарқудуқ-Янги Қизилча мажмуасининг ишга туширилиши билан Ҳисор конларининг умумий қуввати 5 млрд куб. м. Га этди. Бу ерда меҳнат қилаётган 300 нафардан ортиқ ишчиларнинг асосий қисми эса мамлакатимиз фуқароларидир.

Биринчи изоҳ

  1. Қашқадарёликларга маза, газ МЎЎЎЎЎЎЛ!!!!
    Бизда эса ЙЎЎЎЎЎЎҚ!!!!
    Қашқадарё вил., Ғузор тумани, Кераит қишлоғи. Қишлоқни 30%и нефтгаз соҳасида ишлайди…

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.