Пўлат Бобожонов Ички ишлар вазири этиб тайинланди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 4-сентябрдаги фармонига мувофиқ Пўлат Бобожонов Ўзбекистон Ички ишлар вазири этиб тайинланди.

Пўлат Бобожонов (1961-йилда туғилган) 2012-йилдан бери Хоразм вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган. 2006—2011-йилларда Жиззах вилояти прокурори лавозимида ишлаган.

Пўлат Бобожонов жорий йилнинг бошидан бери Ички ишлар вазири лавозимини эгаллаб келаётган Абдусалом Азизовнинг ўрнини эгаллади.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *