Пропаганданинг асосий воситаларидан бири ҳақида

Бир нарсани қайта-қайта беравериш – виждонсизларча олиб бориладиган пропаганданинг асосий воситаларидан биридир. Айнан қайтариқ сизни миянгиз ювиб тозаланётганига яхши ишора бўлиб хизмат қилади. Агар ОАВ ҳар куни хабарларда бир хил мавзуни қайтараверса (масалан, Россия – бу Крим, Донбасс, Сурия) ва ўша бир хил сўз бирикмаларидан фойдаланаверса – бунда нотозалик мавжуд.

Геббельс, учинчи рейхнинг бош пропагандачиси, шундай ёзади: “Оломон ўзига таниш бўлган маълумотни ҳақиқат деб билади. Оддий одамлар биз ўйлаганимиздан кўра содда бўлади. Шунинг учун пропаганда, моҳиятига кўра, доим оддий ва чексиз такрорланаверадиган бўлиши керак. Алалоқибат, муаммоларни оддий сўз ва иборалар билан етказадиган ва ақл-заковот эгаларининг қаршилигига қарамасдан, чексиз қайтараверишда ўзида куч топа биладиганларгина омма фикрига таъсир ўтказишда етарли самарага эришадилар”.

Ҳар кандай хабарни тўхтовсиз равишда қайтаравериш — пропаганданинг энг самарали усулларидан биридир. Инсонда шундай одат бор: қачондир эшитган нарсасига ишониши осон кечади. Кейинчалик у бу маълумотни қаердан олгани ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмайди. Қачондир қулоғига чалинган, шу маълумотга яна дуч келяпти – демак, бу ҳақиқат деб ўйлайди.

Бундан қандай ҳимояланиш мумкин? Агар сиз кечани ТВдаги янгиликлар қаршисида ўтказишни хуш кўрсангиз, унда – ҳеч қанақасига. Эртами, кечми сиз бу қарамликдан халос бўлишингиз керак. Агарда телевизор чилвирини суғуриб ташлашга ўзингизда куч топа олсангиз, билингки, ҳали кўп нарса йўқотилмаган.

Манба: Илдиз телеграм канали

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.