Профилактика инспекторларига квартира ва машиналар калитлари топширилди

Тошкент шаҳрида хизмат олиб бораётган 150 нафар таянч пункти профилактика инспекторларининг тантанали қасамёди ҳамда уларга хизмат уйлари ва шахсий автомашиналарини тантанали равишда топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ сайти маълум қилди.

Бундай тадбир Ўзбекистонда биринчи маротаба ўтказилди. Унда Сенат раиси, Президент Давлат маслаҳатчилари, бош прокурор, мудофаа ва ички ишлар вазирлари, Тошкент ҳокими, «Маҳалла» ва «Нуроний» жамғармалари раислари, пойтахт туманлари ҳокимлари ва прокурорлари, шунингдек профилактика инспекторларининг ота-оналари ва яқин қариндошлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

10 апрель куни Ўзбекистон Президенти «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонини имзолаган эди. 20 апрель куни эса давлат раҳбари профилактика инспекторларини хизмат вазифасини бажараётган ҳудудда хизмат уйлари билан таъминлаш дастурини тасдиқлади. 2018 йил сўнгига қадар мамлакатнинг барча ҳудудларида 1327 та хизмат квартираси ва 3829 та хизмат уйлари тақдим этилади.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *