Президентдан «Каптива» олган доктор: «Бу ердаги ишларда ўзгариш киритиш ва тартибга солиш зарур эканини тушундим

«2017 йили «Panaev farms» фермер хўжалиги раҳбари Ислам Панаев Германияга семинттал наслли қорамол сотиб олишга борди. Шунда мен унга 60 бош семинттал наслли мол, Австриядан 300 бош эчки сотиб олишда ўз маслаҳатларим билан ёрдамлашдим.

Сентябр ойида қишлоққа навбатдаги меҳнат дам олишига келганимда, шу олиб берган молларнинг ҳолатини кўриш мақсадида фермер хўжалигида бўлдим. Ва бу ердаги ишларда ўзгариш киритиш ва тартибга солиш зарур эканини тушундим.

Ҳозирда ана шундан бошлаб ушбу хўжаликнинг ишларини тўғри ташкиллаштириш ва иқтисодий томондан тартибга солиш бўйича ўзимнинг масалаҳатларимни бериб, мененжер лавозимида ишлаб келмоқдаман.

Ҳозир бу хўжаликнинг чорвачиликдаги ҳолати анча яхши томонга ўзгарди. Баҳорда сотиб олиб келинган молларимизнинг сони 130 бошга етди. Шунингдек, фермада Голландиядан олиб келинган голштейн наслли қорамоллар ҳам боқилмоқда. Ҳозирги кунлари уларнинг ҳар биридан кунига ўртача 20 литрдан сут соғиб олиниб, ўзларимизда қайта ишланиб, «Panamilk» маркаси билан 55 турдаги сут маҳсулотлари тайёрланиб, савдо ўринларига етказиб берилмоқда», — дея айтиб ўтди Алишер Қурбонов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хўжайли туманидаги барпо этилаётган замонавий логистика марказида фермер хўжалиги раҳбари Қутлимурат Панаев билан суҳбатлашиб, Германияда 11 йил давомида чорвачилик бўйича ишлаган доктор Алишер Қурбоновга Қорақалпоғистонга қайтиб ишлаётгани учун «Каптива» автомашинасини совға қилган эди.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *