Президент Шавкат Мирзиёев Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни Туркманистонга ташриф буюрди. Ашхобод халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Туркманистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Есинмират Оразгелдиев кутиб олди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.

Шу ерда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Шу куни Шавкат Мирзиёев Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ўтказилаётган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари Ашхобод Олимпия стадионига ташриф буюрди. 45 минг томошабинга мўлжалланган муҳташам иншоотга кўплаб мамлакатлардан келган давлат ва ҳукумат раҳбарлари, Осиё олимпия кенгаши раҳбарияти, фахрий меҳмонлар, минглаб спорт ишқибозлари тўпланди.

Ашхобод Олимпия стадионида Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бошланди.

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Осиё ўйинларини расман очиқ, деб эълон қилди. Осиё ўйинлари мадҳияси янграб, Осиё Олимпия кенгашининг байроғи кўтарилди. Ўйинлар машъаласи

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.