Президент маддоҳларга зорми?

Мен кейинги пайтда ўзбек тилида совға ва имтиёз сўзлари синоним сўзлар бўлиб қолганини билмай қолибман. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ўзбек тилшунослигида инқилоб қилганини ҳалигача кўпчилик англамаяпди. Ишонмасангиз ўзингиз Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг марказий кенгаши раисининг   Facebook’даги саҳифасидаги навбатдаги пости яхшилаб ўқиб кўринг:

“Фарғона вилояти ҳокими бир гуруҳ Ёшлар етакчиларига Президент совғаларини топширди!

Наврўз байрами шодиёналари муносабати билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Фарғона вилояти туман, шаҳар Кенгаши раисларига “Спарк” ва “Дамас” автомашиналарининг калитлари топширилди.

Президент совғаларини вилоят ҳокими ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси тантанали равишда топширди.

— Байрам биз учун икки ҳисса қувончли бўлди. Юртбошимиз томонидан тақдим этилган “Спарк” автомашинаси мақсадимиз йўлида хизмат қилиб, олис манзилларимизни яқин қилади. Энди ҳар қандай олисда яшаётган ёшларимизнинг ҳам манфаатини ҳимоя қилишга қийинчиликка дуч келмаймиз. Ҳар бир берилган имкониятдан биз, Ёшлар етакчилари миннатдормиз, — дейди Қувасой туман Кенгаши раиси Бекзод Фозилов.

Шунингдек, тадбир давомида “Камалак” болалар ташкилотига ҳам “Дамас” автомашинаси тақдим этилди.

Истагимиз, Ёшлар етакчиларига имтиёзли кредит асосида шахсий мулк сифатида берилаётган ушбу рағбат ташкилот фаолияти самарадорлиги янада ошишига хизмат қилади.”

 

Мен шахсан ушбу постларнинг матнини ҳурматли Қ. Қуронбоевнинг ўзи ёзганига сира ишонгим келмайди. Аммо унинг номидан кимдир ёзди. Ёзган кимдир ёшлар иттифоқининг марказий кенгашидаги креслолардан бирида ястаниб ўтирганига шубҳа йўқ!  Бу жанобга мен айтмоқчиманки, мени фикримча совға сўзи, имтиёз сўзидан кескин фарқ қилиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?    Балким сизнинг наздингизда давлатимиз томонидан берилган имтиёзларга мувофиқ  ёшлар етакчилари ўз маблағлари эвазига узоқ муддатли  имтиёзли кредит эвазига олаётган автомобилни ПРЕЗИДЕНТ совғаси деса, гўё юртбошимизнинг обрўси ошиб кетадими? Менимча сизларнинг бу ёлғонларингизсиз ҳам ҳалқ  орасида президентимиз  олиб бораётган  инсон манфаатлари устиворлиги ва адолат тамойиллари асосланган сиёсати натижаси ўлароқ катта обрў эътиборга эга.  Менимча Юртбошимизни куни  маддоҳликка, ортиқча мақтовларга куни қолгани йўқ. Ш. Мирзиеёвнинг ютуғи менимча ҳар бир нарсани ўз номи билан аташи ва ҳақиқатни инкор этиб, ундан кўз юммаслиги деб биламан. Бинобарин шундай экан гарчи имтиёзли кредит эвазига бўлсада ўз маблағи эвазига сотиб олинадиган нарсани “ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ” деб эълон қилиниши,  президентнинг имиджига фойда эмас путур етказиш эҳтимоли кўпроқ. Шу боисдан ёшлар иттифоқидагилар ўзбек тилшунослигида инқилоб қилиш ўрнига, имтиёзни имтиёз, совғани совға, мукофотни мукофот деб аташни ўргансалар ёион бўлмас эди. Зеро Президент маддоҳларга зор эмас!

Балким мен ноҳақдирман, негаки тилшунос бўлмаганим сабаб совға, имтиёз, мукофот сўзларини фарқига унчалик бормасман! Балким тилшуносликдан хабари борлар тушунтириб берарлар совға сўзи имтиёз сўзи билан синонимлиги ёки бошқачалигини!

Давлат Назар

19 комментариев

  1. Уч турт ой кредит туловини туламаса банк ушбу «совгани» олиб куяди. Кейинчи ?!, президент совгаси кайтариб олинди деб кимлардур «байрок кутариб» чикади. Хар бир нарсани уз номи билан аташ керак!

  2. Ана холос! Биз совғалар учун Президентга алоҳида жамғарма ажратилганмикан, деб ўйлабмиз-а. Уят! Совға, бу бутунлай бошқа нарса, уни қўлда ясашингиз, ижод қилишингиз ёки бозордан сотиб олиб кейин дўстингизга, болаларингизга совға қилишингиз мумкин. Киши ўз пулига сотиб олган нарсани совғалиги қолмайди-ку. Яқин ўтмишда ҳокимиятлар тадбиркорнинг ўз пулидан ўзига совға қилишларини, байрам уюштириб беришларини (ўз пулига ҳурмат ва миннатларни) эшитар эдик… Бу ёшлар қаёқдан ҳам шу қадар уддабуронлик билан йўқдан бор ясаяпти, бу ёлғонлардан кейин унинг қайси гапига, ташаббусига ишониб бўлади? Ёлғончиликдан мақсад нима ўзи? Маънавий қашшоқликдан қутиляпмизми десак, янги сафлар пайдо бўляптими? «Маддоҳларнинг юзларига тупроқ сепинглар ёки (сочинглар)» деган ҳадиси шариф маъносига эътибор берайлик… Бу ташаббускорлар аввало маънавият ва маданият, виждон ва иймон, ҳақиқат илмидан яхшигина сабоқ олишлари зарур, деб ўйлаймиз…

  3. Аввало узр! Барча берилаётган имкониятлар ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ. Хар бир имкониятни, холатни яхшилик билан, самимийлик билан қабул қилишимиз керак. Бир туманни минглаб ёшлари ичидан битта менга шундай имконият яратилди. Бу мен учун хам, оилам учун хам катта совға. 10 йил муддатга имтиёзли кредитга автомашина олишга ким имконият қилиб берди. Мухтарам Президентимиз. Демак, бу Президент совғаси. Биз бу ёзувларни сизлар учун қўйганимиз йўқ, бу бизнинг дил сўзларимиз.

  4. Эх афсус энди кутулдик деб уйловдим маддохликдан аксинча кучайиб кетди хар битта гап хох танкид булсин хох оддий гап булсин борган сари кучайиб боряпти. Буни окибати яна таназзул. Эй инсонлар булди килинглар энди гурурларингни билинглар нима мажбур киляпти сизларни макташга. Президент уз вазифасини бажаряпти сиз хам уз ишингизни килинг вайсашни урнига. Энди тараккиёт кушандаси булган маддохликка маъмурий жазо куллаш кк бумаса буларди тугатиб булмайди. Йуколсин Лаганбардор, маддох махлуклар!!!

  5. Inson aslida kim ekanligini xuddi shunday kichik maqola yoki fikrlardan bilsak bo‘ladi.
    ‘‘Maddohchalar‘‘, ‘‘manqurtlar‘‘ iborasini ishlatganlar avvalo bu so‘zlarning ma‘nosini bilisharmikan. Sovg‘ami yoki o‘z puligami avtomobil sizlarga emas yoshlar yetakchilariga berildiku. Tushunish mumkinki bu xolatga erisholmagan va ko‘rolmayotganlar bunday fikrlarni bildirmoqdalar. Bugun ota-onam yaqinlarim menga berilgan avtomobilni sovg‘a deb qabul qilib haligacha shod-xurram yurgan vaqtda qolgan ‘‘ taxlilchilarni‘‘ fikrlari men uchun axamiyatsizdir.
    Faraz qilishingiz uchun oddiy misol keltiraman.
    Men oddiy o‘qituvchilar oilasining farzandiman. Bugungi kunda yoshlar ittifoqida tuman yetakchisi sifatida faoliyat yurityapman. Shaxsiy avtomobil olish uchun esa ro‘zg‘orimiz katta va singlim kontrakt asosida o‘qishini inobatga olsak 10-15yil atrofida imkonim yo‘q. Savol berishingiz mumkin ‘‘kasbingizni o‘zgartirsangiz bo‘lmaydimi?‘‘ deb. Men esa ikkilanmasdan ‘‘yo‘q‘‘ deb javob beraman. Chunki o‘z kasbimni, yurtimni sevaman. Bugun yoshlarga yaratib berilayotgan imkoniyatlarni boshqa mamlakatlardan topa olmaysiz.
    Shunday ekan Muhtaram Prezidentimiz 2017 yil 30 iyun kuni yoshlar bilan uchrashuvda yoshlar ittifoqi faoliyatini tashkil etish va takomillashtirish, tizim xodimlariga bir qator imkoniyat va imtiyozlar ajratib berganliklarini o‘z ma‘ruzalarida bayon etganlarida quvonchdan ko‘zimdan yosh chiqqani aniq. Bu holat men va o‘sha uchrashuvda men qatori zalda o‘tirganlar uchun rost bo‘lsa o‘zini vatanparvar qilib ko‘rsatayotgan aslida esa vatanga zarracha foydasi tegmagan insonlar uchun ‘‘ertak‘‘ bo‘lib tuyuladi.
    10-15 yilda olish imkoniga ega bo‘lmagan avtomobilimni Muhtaram Prezidentimiz imzo chekkan qaror va farmonlari asosida 10 yil muddatga imtiyozli kredit yana takrorlayman ‘‘imtiyozli kredit‘‘ga ajratilishi bu shaxsan men va oila a‘zolarim uchun ‘‘HAYOTIMDAGI ENG QIMMATBAHO SOVG‘A‘‘ bo‘ldi deb bemalol ayta olaman. Yana bir taqqoslash uchun misol: 2017 yil 26 avgust kuni Mustaqillik bayrami arafasida Muhtaram Prezidentimiz farmonlari bilan ‘‘Shuxrat‘‘ medali bilan taqdirlandim. Ko‘ksimga medal toqilgan paytdan ko‘ra avtomobil olgan paytdagi xursandchiligim o‘rtasida farq katta bo‘ldi. To‘gri, davlat mukofotini hamma ham ololmaydi, lekin, bu yutuq butun jamoam, yaqinlarimniki ham edi. Va o‘ylab qolaman ‘‘ yurtimizda menga nisbatan salohiyatli, juda ko‘p ijobiy ishlarga qo‘l urib yutuqlarga erishgan yoshlar ko‘p ediku‘‘. Medal olganimda hamma tabrikladi lekin ‘‘ qanday erishding‘‘ degan savol bermadi. Avtomobil olganimda esa har kuni 5-10ta yoshlar (hatto yoshi kottalar ham) telefon qilib yoki ishxonamga kelib ‘‘bizga ham olib bering, 10 yilga imtiyozli kreditga degani ‘‘suv tekin‘‘ deganiku‘‘ deb holi jonimga qo‘ymayaptilar. Shu payt ‘‘Bu avtomobil Muhtraram Prezidentimizning maxsus topshiriqlariga asosan tuman, shaxar yoshlar yetakchilariga berilyapti‘‘ deb javob bergan paytim ular nima deb javob berishyapti; ‘‘ mazzaku, haqiqiy sovg‘a ekanda‘‘ deb xursandchiligimga sherik ekanligi aytib ketmoqdalar.
    Yana bir gap kimga qanaqa, ayniqsa bugun o‘zlaridan ‘‘arator‘‘ yasab olganlarga qanday bilmadimu yoshlar yetakchilariga berilgan avtomobil men uchun haqiqiy kutilmagan va rag‘batlantiruvchi sovg‘a.
    O‘zimni pulimga kreditga olamanmi yoki boshqa holatmi bu bizning ishimiz. Bunday sovg‘a bo‘lmaganida men 10-15 yil avtomobilsiz yurgan bo‘lardim.
    Maslaxatim taxlil qilmang-taklif kiriting, tanqid qilmang-avval o‘rganib ko‘ring, xasad qilmang-havas qiling, ‘‘ber-ber‘‘ demang-harakat qiling.
    Shunday ekan, men o‘zbek farzandi ekanligimdan, ‘‘Prezident jamoasi‘‘da ekanligimdan, va eng muhimi faoliyatimda avtomobil sovg‘a qilinganidan benihoya xursandman.
    Raxmat sizga Shavkat Miromonovich, raxmat senga ‘‘ Yoshlar ittifoqi‘‘.

    1. Хукумат томонидан «ёшлар иттифоқи»га ажратилган маблағ ва имтиёзлар дунёнинг хеч бир мамлакатида мавжуд эмас. Концертлар билан «помпезьно» ташкил этаётган тадбиринглардан хакикий наф йўқлиги ўзингларга хам аён. Шундай «протокол» учун тадбирдан кўра вилоят бўйича туманлар кесимида эрта-ю кеч очиқ турадиган арзон бўлган дам олиш «ёшлар маскани» ташкил қилиш вакти келмадими? Агар хакикий инвентаризация ўтказилса юртимизни пойтахтидан бошқа жойларда деярли шундай арзон, кулай ва «ёшлар иттифоқи»нинг маъсулияти остидаги бирорта маскан йўқ!!! Тунги клуб ва компютер ўйини масканларига бизни келажагимиз бўлган ёшларини ташрифи эса аввало сизлар «ёшлар иттифоқи»ни маъсулиятсизлиги, иш режаларни тўғри ташкил этмаганлигидан деб биламан. «Камолот» тўнини алмаштириб «ёшлар иттифоқи»га айланди холос. Кўз бўяма тадбирлар ўша- ўша. Фарқи жуда қайтараман жуда катта бюджет ва чексиз имкониятларга эга бўлдинглар. Барибир асосий маблағ устида эски мулозимлар ёки уларнинг яқинлари эгаллагандир.

    2. Хурматли Ботирхон Шухратович Сиз ёзибсиз:
      «Maslaxatim taxlil qilmang-taklif kiriting, tanqid qilmang-avval o‘rganib ko‘ring, xasad qilmang-havas qiling, ‘‘ber-ber‘‘ demang-harakat qiling.»
      1. Тахлил килмай кандай килиб таклиф киритса булади?
      2. Муаллифга рахмат, обдон урганиб ана ундан кейин жуда тугри танкид килибдилар. Ахир узингиз хам тан олибсизку, машина ун йилга кредитга берилганини? Канакасига у совга булади?!
      3. Бола йигламаса она кукрак тутмайди. Нима учун энди хак хукукларини талаб килмаслик керак?
      Агар ёшларни кредит бериб ишлар билан таъминлансангизгина ана ушанда уз ишингиздан коникиш хосил килишингиз мумкин. Мана шу ташкилот аъзоси сифатида бирорта ёшга айнан кийналган ёшларга иш топишда кумаклашдингизми? Аник фактлар билан килган ишларингиз тугрисида нима учун нафакат сиз, балки уша сиз огзингиздан бол томиб мактаётган Ёшлар иттифоки хисобот бермайди? Хар вилоятда, хар туманда хар кишлокдан хар куни хар соатда телевидения оркали чикиб хисобот беришингизлар зарур. Сизларга яратилган шароит сизлардан мана шундай талаб килишга асос беради!
      Айнан сиз хам маддохликни хадисини олган авлод вакили экансиз, буни ёзганларингиз айтиб турибди. Нима учун камчиликларни айтмайсиз ёки ёзмайсиз? Нахотки сиз ишлаётган жойда хамма шароит зур булса?! Хеч ким Россияга ишлашга кетмаяптими? Газ тизза буйи ёнаяптими? Электр умуман учмайдими? Ёки олган машинези макташдан бошка иш колмадими сизга, хамма муаммоларни хал киб ташадизми машинада? Нима учун ёшлар уртасида узини узи улдириш тобора ортаяпти? Нима учун ёш ёш кизлар бузилиб кетаяпти? Нима учун улар уз болаларини тугиб туалетларга ташлаб, ёки уз кули билан улдириб сойга ташлаб кетаяпти? Сабаби сизлар маддохлик билан шугулланаяпсизлар!!! Президент команадасидаман деб керилиб юришдан димогдорликдан бошка ишни дундирмайсизлар!!! Сизлар Президентга маддохлик килиб, оддий одамларга кибр киласизлар! Иккиюзламчилик киласизлар! Мана сизларни асл башарангиз!

    3. Taxlil bunday bo‘lmaydi.
      Siz e‘tiroz bildirishdan avval tashkilotga kirib ko‘ring. Bugun yoshlarga imtiyozli kreditlar aynan yoshlar ittifoqi tomonidan ajratilishi, hududlarda tadbirkorlik klassterlari tashkil etilganligini va yana tashkillanishda davom etayotganligini bilmasdan fikr bildirmang. Yoshlar ittifoqi tomonidan juda ko‘plab yoshlar ish bilan ta‘minlanmoqda (kelsangiz sizni olib boraman shaxsan mening yetakchiligimdagi tuman yoshlar ittifoqi orqali ishga kirgan yoshlar oldiga). Televideniya va fbda online savol-javob va muloqotlar orqali tashkilot hisobot bermoqda. Hamma tashkilot va hodisani tanqid qilish oson lekin yeng shimarib har qaysi sohani ichiga kirganingizda inson omili degan tushuncha mavjudligini bilasiz. Hamma ham doim shukr qilolmasligini va doim ber-ber deyishini, shuningdek qanoatli va shukr bilam yashaydigan insonlar ham borligiga hatto xoyin, sotqin va vatanfurushlarning ham borligiga guvoh bo‘lasiz
      Siz yuqorida aytgan hamma holat tarbiya bilan bog‘liqdir. Tarbiya oiladan boshlanadi. Hammani ayniqsa davlatni tanqid qilgandan ko‘ra men jamiyatga nima bilan o‘z hissamni qo‘shdim degan savolni hamma o‘ziga bersa yaxshi bo‘lar edi. Avvalgi komentda yozgan fikrimda aytdim kimga qanaqayu menga ‘‘sovg‘a‘‘ ekanini. Besh qo‘l barobar emas. Shunday ekan fikr erkinligi o‘zimizniki.
      Mayli siz uchun maddohlik bo‘lsin, men uchun esa ‘‘sovg‘a‘‘ Omadingizni bersin.

  6. Тушун энди эй маддох! Халким сени суймайди. Чукурга тушиб кетсанг рахбарларинг куймайди. Тавба килиб халкингга фидо килгин жонингни. Миллат ифтихорини рахбарлар танламайди.

  7. Яна уша баландпарвоз гаплар аслида:» мен ватанга нима бердим» деган гаплар эди энди жамиятга айланибди. Биз жамиятга нима бердик уйлаб юрайлик сизлар яна нима берар экан деб уйланиб юринглар.

  8. Шаҳсан мен шу «Совға» ортидан Президентимизнинг обрўси шуҳба остига тушиб қолишидан ҳавотирдаман.Маддоҳлик ортидан Фарғона вилояти (адашмасам Марғилон ш.)да аҳолига «совға» қилинган уйлар аслида совға эмаслиги, ижарага берилганлиги идоа қилиниши ортидан бир аёлни жонига қаст қилиши, Ёшлар ўртасида Осиё чемпиони бўлган ўзбекистонлик футболчи ва мураббийлардан президент совға қилган ҳар бир “Малибу” автомобили учун 10 минг доллардан тўлаш талаб қилинлиги ва Андижон вилоятининг Булоқбоши туманидан 5 нафар меҳнатга лаёқати чекланган, уй-жойга муҳтож фуқароларимизга қоғозда уй ва совғалар берилгану, амалда эса манзара саҳналаштирилган бўлиб чиқиши ортидан одамларни норози бўлиши — Президентга ишончини йўқотиши мумкин. Бир нарса тушинарсиз бўлиб қолмоқда, агар «Президент совғаси» бўлса, шу совғаларни ҳарид қилиш учун маблағлар маънбаси қаерда? Менимча Президент совғалар учун маҳсус фонд ташкил этилиб, маблағлар шу фондга жоланиши ва шу Фонд орқали сарфланса мақсадга муофиқ бўлади.

  9. Баракалла! Ҳаёт ҳаёт экан, карвонлар ўтаверади. Қандай карвон қаергача боришини унутмасангиз бўлди. Молингиз ҳалол бўлсин карвонингиз эсон омон манзилига етсин, азиз ёшларга тилагимиз шу. Тўғри ишланг, жонни фидо қилинг, имконият бу мажбуриятлигини унутмасангиз «яхшисини ошириб, ёмонини яшириш»га эҳтиёж сезмайсиз. Аммо куни кечагина учоқларнинг белларини қайиштирган карвонларнинг эгалари, чорак аср давомида минбарлардан тушмаганлар, мадҳиялар қанотида учиб юрганлар ҳозир қаердалигини унутмасангиз кифоя… Муҳтарам Президентимизнинг хатолар устидан тўғри қарорларини совға деб эмас, халқи, сайловчилари олдидаги мажбуриятини бажариш, ишончни оқлаш деб тушунсангиз ва тушунсак адашмаймиз, вассалом! Абдул Малик Фозил укамиз ва қатор дўстларнинг фикрлари шунчаки гаплар эмас, маъно-моҳиятдан чекинишга зарурат йўқ… Омон бўлайлик…

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *