Президент иқтисодиётга маъмурий таъсир кўрсатишни янада қисқартиришга қаратилган фармонни имзолади

Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.  Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси ва Маъмурий ислоҳотлар концепциясини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Мамлакатни ривожлантириш мақсадларига эришиш давлат бошқарувининг мутлақо янги, самарали ва сифатли фаолият юритувчи тизимини яратишни, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг уйғун фаолиятини ташкил этишни талаб қилади.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Президент фармони билан  Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси ва Маъмурий ислоҳотлар концепциясини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасиқланди.

Фармонда қуйидагилар давлат бошқаруви тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича маъмурий ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ва вазифалари этиб белгиланди:

  • ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг институционал ва ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;
  • ижро этувчи ҳокимият органларининг вазифалари (функциялари, ваколатлари)ни, уларни амалга ошириш механизмлари ва жавобгарлик соҳаларини аниқлаштириш, мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлик жараёнларини такомиллаштириш;
  • иқтисодиёт тармоқларига маъмурий таъсир кўрсатишни янада қисқартириш ва бошқарувнинг бозор механизмларини кенгайтириш;
  • вертикал бошқарув тизими ва ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамкорлигининг механизмларини такомиллаштириш;
  • давлат бошқаруви тизимига стратегик режалаштиришнинг замонавий шакллари, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этиш;
  • профессионал давлат хизматининг самарали тизимини шакллантириш, ижро этувчи ҳокимият органлари тизимида коррупцияга қарши курашишнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш.

Хусусан, фармонда иқтисодий фаолиятда давлат иштирокининг аниқ бозор механизмларини ишлаб чиқиш ва айрим давлат функцияларининг лозим даражада бажарилиши устидан давлат назорати механизмларини жорий этган ҳолда уларни хусусий секторга ўтказиш чоралари кўзда тутилган.

Манба: “Kommersant.uz”

Биринчи изоҳ

  1. Муаллиф маколада бизларга нималар демокчи? Ёзганларингизга ўзингиз тушундингизми? Ёки бошка сайтдан шундай кўчириб «мен хам ишлаяпман» демокчимисиз?

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *