Пойтахт пропискаси йўқларнинг айни шу пропискаси борларга ноласи

Бир давлатда, бир шаҳарда юриб ёнма-ён
Яшаяпмиз гўё, аммо бегоналармиз.
Менда ҳужжат замин бўлса, сендаги осмон,
Қондошликни англолмаган девоналармиз.

Девоналармиз, девоналармиз,
Қондошликни англолмаган девоналармиз.
Сарсоналармиз, овворалармиз,
Битта юртда туғилсак-да бегоналармиз.

Мамлакат бир, бу шаҳарнинг ўзи бир олам,
Бешигимиз кемасида афсоналармиз.
Битта ватан, битта байроқ, лек қоғоз бошқа
Нотенгликни англолмаган девоналармиз.

Бани башар ошёни шу митти сайёра,
Мелисадан қочиб юрган овворалармиз.
Постоянный олсак биз бахт топгаймиз зора,
Временныйдан тўйиб кетган бегоналармиз

Девоналармиз, девоналармиз,
Қондошликни англолмаган девоналармиз.
Сарсоналармиз, бегоналармиз,
Бир давлатда яшасак-да бегоналармиз…

Аброр Зоҳидов, (Юлдуз опага раҳмат).

4 комментария

  1. Аброр ака боплабсиз. Мен сизни охирги марта Тошкентдаги кайсидир метронинг киришида кургандим. Адашмасам роппа роса 7 йил булди бунга. Москва мингдан зиёд узбекка паспорт берди шу етти йил ичида. Сиз халиям битта шу арзимаган пропискани ололмадингизми 7 йилдаям? Келинг Москвага. Федерал Миграция хизмати сайтига карасангиз курасиз, сизни юкори малакали мутахассис (ВКС) сифатида кутиб олишиб, 7 сулолангизга доимий прописка, отни калласидек ойлик ва кенг имкониятлар беришади. Нима киласиз кадрингизни билмаган жойлардан прописка тиланиб.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *