Порахўрлик қувноқликми?

Яқинда телеканалларнинг бирида “Қувноқлар ва Зукколар” танловини кўриб қолдим. Институтда ўқиган кезларимда ўзим ҳам ушбу конкурснинг фаол иштирокчиси эдим. Орадан вақт ўтиб қатнашчиларнинг ҳаракатлари
анча дадиллик кўринибди. Истаган мавзусида гапириб, қўшиқ қиляпти. Биз бир нимани айтишдан олдин сўзни юз марта элакдан ўтказардик.. Томошабинларнинг қийқириғига қараганда, мусиқа оҳанглари, рақсга
тушишлари уларга маъқул.

Саҳна кўриниши шартига келганда, икки студент чиқиб “Зачет”га неча
пул, имтиҳонга неча пул домлага берамиз?” дея қўшиқ бошлаб қолди. “Агар пул бермасак, сессияни ёпа олмаймиз” деб зорланди иккинчи иштирокчи. Шу тариқа ўқув юртидаги порахўрлик тўғрисида яна бир нималар деб, саҳнага сўнгида буларнинг бари хазил деб тугатди.
Биз ўқиган чоғимизда ҳам шу муаммо атрофида чиқишлар тайёрланар эди. Яъни порхўрлик муаммосини кўтариб чиқиш орқали жамиятни сергаклантириш, бу хавфли иллатни оқибатини кўрсатиш, халқ нафратини намойиш этишдан иборат эди.

Агар мени 2000 йилларда таҳсил олганимни ҳисобга олсак, бу муаммо
нега ханузгача долзарб? Демак, 20 йилдан буён бу иллат бўлса, нега ҳанузгача у билан ҳеч ким курашмаяпти? Агар курашаётган бўлса нега бу муаммо ҳанузгача тирик? “Гапга жавоб бериш керак” деган гап бор.

Порахўрлик бу ўйинчоқ бўлмаса керак. Бизнинг домламиз бўлар эди.
Ҳар бир мавзунинг асносидаги хулосани “Бу трагедия эмас” деб якунлагучи профессоримизни катта порахўр дейишарди. Унинг ҳақида гапирганлар “бутун группага баҳо қўйиб охирида биттасини ушлайди, ўшандан ҳамманикини ундиради” дердилар. Тақдир тақозоси билан ўша мен бўлиб қолдим. Шаҳар чеккасидан қилаётган иморатини бетонига 1 тонна цемент, уни қуйишга 5 та мардикор, уларнинг овқатига 1 халта ун ва 1 та қўй олиб келиб берганимдан кейин мен билан қиёматли ота-ўғил тутинганди. Бунга кўп йиллар бўлди. Яқинда эшитсам, менга ўхшаган талабаларнинг пули ҳисобига қурилган ўша ховлисини томи босиб бандаликни бажо келтирибдилар.

Айни пайтда бутун давлатимизда ҳамма соҳада эзгулик, яхшилик қилиш бўйича ҳаракатлар олиб бориляпти. Шу дамларда талабалар ҳам бу ҳолат бўлса уни йўқ қилиш бўйича ҳаракат қилишлари керак. Нега деганда, порахўрликни жамиятга зарари, иллатини ҳисобга олиб ундан кулиш эмас, йиғлаш керак. Агар бу муаммони шунчаки гапираётган бўлса уят бўлиши
керак.

Ривожланган давлатларда талабалар ўқитувчиларни ҳурматини жойига қўйишади, илмий унвонидан қатъи назар профеесор деб мурожаат қилишади. Бизда баъзи бир домлаларнинг хурмача қилиқлари учун бутун бошли профессор ўқитувчиларимизнинг фаолиятига соя солмаслиги керак.

Хулоса қилиб айтганда, сийқаси чиққан хазилларни ўз ўрнида ишлатиш керак. Устоз-шогирдлик муносабатларини бошбодоқчилик билан саҳнага чиқариш на зукколик, на қувноқликни англатади. Тағин, билмадим..

Жамшид НОСИРОВ

2 комментария

  1. афсуски хозирги талабаларга пул бериш маъкулрок фанни укиб топширгандан кура, хаммасида бир хил бахона «узим ишлаб контрактимни тулайман, узлаштиришга вактим йук», ва яна бир биридан баттар бахоналар чикиб келаверади оилавий шароити хакида, э боракол 3 совга десангиз, йук устоз 5 га ёпмокчиман дейди безбет талаба.

  2. Сиз назарда тутган профессорларни виждонлари пок булганда 3-4 таси бир булиб бундай курсатувларни асфаласофинга юборишар эди. Так что все таки «ОЛИШАДИ».

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *