Порахўрлик — илмга илк қадамдан бошланмоқда

Қўқонда янги ўқув мавсумига ўрта таълим мактабларида тайёргарлик қандай кетяпти?

Қўқон шаҳрида, ҳозирда, қирқ битта ўрта таълим мактаблари мавжуд. Шу мактаблардан 1, 4, 20, 21, 32, 41 — мактабларни рус синфларига 200$, ўзбек синфларига 100$ дан, қолган мактаблар эса ўртача икки юз мингдан, тўрт юз минг сўмгача болалар қабул қилинади. Бу ишлар қўқонлик оддий одамларга сир эмас. Ачинарлиси, бу ҳолдан ҳокимият, халқ таълими ва ҳуқуқни муховаза қилувчи органларнинг хабари борлиги, ундан ҳам ачинарлиси, шунча пуллар эвазига ўқитувчилар болаларга ҳеч нарса бермаётгани.

Мактабларни яхши ёки ёмонлигини болаларнинг билими билан эмас, ташқи кўриниши ва ҳулқи (яъни, нима деса “хоп бўлади”, деб туриши) билан ўлчанади.

Юқоридаги нархи қиммат мактабларни бошланғич синфида энг камида қирқтадан-элликтагача бола ўқийди. Дарс соатини 45 дақиқа эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, битта ўқувчи учун бир дақиқа ҳам вақт ажратилмайди. Бундай бўлишининг асосий сабабларини кўриб чиқишга ҳаракат қилиб кўрдим:

1. Ҳозирги мактабдаги ўқитувчиларни асосий қисми мустақилликдан кейин, порахўрлик авжига чиққан даврда «ҚДПИ» да пора эвазига ўқиб битирганлар ташкил қилади, уларда на давлат ва на миллат келажаги қайғуси бор. Пул “расход” қилиш билан олган мансабини, пулни чиқариб олиш йўлида фойдаланишади.

2. Ўқитувчиларни ёппасига аёллар ташкил қилиши. Ҳеч биримизга сир эмаски, аёллар эркакларга нисбатан яхши ҳаёт ва бойликка ўч.

3. Энг асосий сабаби, ўқитувчиларнинг ойлик маоши жуда озлиги. Ўртача ойлик, тахминан, 500-600 минг сўм эканлиги. Бу бозор курсида  ҳисобласак, 60-70$ атрофида, кунига 2$ дан. Мардикорнинг кунлик маоши бундан ортиқ.

Бу кетиш бўлса, бугунги кунимиз ҳам ҳолва. Миллат ўлади яқин кунларда.

Хўш, нима қилиш керак?

1. Нафақага чиққан, нафақага чиқарилган халқ ичида «олмайди», «немис» деб танилган домлаларни ишга қайтариш керак. Ишини ташлаб кетган ҳақиқий мутахассислар, пул етмагани учун чет-элларга кетган ҳақиқий касбини эгаларини ҳам қайтариш керак.

2. Шаҳар ҳокимиятидан, халқ таълимини беъмани мажлисларию, мажбурий меҳнатларидан ўқитувчиларни озод этиш керак. Ана шундагина ўқитувчи шарафли касб бўлади.

3. Зудлик билан ўқитувчиларни ойлигини, ҳеч бўлмаганда, милиция ва ҳарбийларнинг ойлиги каби кўтариш керак. Ўқитувчи ўқувчининг кўзига қараб қолгани — бу ўша ўқитувчининг хор бўлгани деганидир.

Таълим тизимини ислоҳ этмас эканмиз, ўқитувчиларни обрўсини кўтармас эканмиз, уларни мажбурий меҳнат, пахта теришлардан озод этиб, фақатгина ўз соҳаси билан шуғулланишга қайтармас эканмиз ҳар қандай ислоҳот, юксалиш каби жимжимадор сўзлар қоғозда қолиб кетаверади. Порахўрларни етиштиришда давом этаверамиз.

Саййид Ислом

6 комментариев

  1. койил, гап йук. жудаям чукур урганибсиз масалани. факат битта савол сизга: юкорида тилга олинган мактабларга шахсан бориб узиз сухбат утказдингизми? хеч эслолмадим бирор журналист келиб, бизи мактабда сухбат утказганини; ёки атрофдагилар гап-сузларидан ёзилганми бу макола? нима учун юкори лавозимда утириб, пора олган инсонларни айби билан сиз хамма укитувчиларни корага чикарябсиз? сизга ким бундай хукук берган, Сайид Ислом? маориф системасида айникса мактаб таълимида катта муаммолар бор, тугри. нега укитувчиларни оёгости килишга урганиб колди хамма? хокимият, прокуратура, горотдел, камолот СЭС… ушлаволган гапи куркитиш холос, ойлигини оляпсанми-ишла, дейди…ха, укитувчини оиласи йукми?! соат 6-7 ларгача колиб кетиши керакми ишхонада? Оиласи, фарзандлари даврида уни утиргиси келмайдими? Узиз масалан соат нечида уйда буласиз? 2-3 соатлаб мажлисда утирасизми? шундай булса тасанно, гап суз йук. нима, укитувчилар сизлар учун жиноятчими?лекин нега сиз пахта теримини тилга олмаябсиз? нега укитувчилар кучама куча юриб, ахоли перепискасини килиб юришини ёзмаяпсиз? нега укитувчиларни оёгости килишга урганиб колди хамма? хокимият, рокуратура, горотдел… ушлаволган гапи куркитиш холос. нима укитувчилар сизлар учун жиноятчими? нега укитувчилар шахар хашарларига мажбурий равишда чикишини ёзмадиз. чикиш вакти ёки хохиши булмаса мардикорни бир кунлик хаккини тулаши кераклиги ёзмадиз? «нега»лар жуда куп агар хисобласак. ман узим укитувчиман, Куконликман. ва бу ёзганлариз билан Сиз ХАММА укитувчиларни коралаб юборяпсиз деган фикирдаман. негадир ота-оналар мактабга йиллаб келмаслиги, укитувчини назар-писан килмаслиги, болалар билан ишлашни урнига 1000 хил докуменлар тулдириш кераклигини, деярили хар ойда бир кандайдир кафолат хатларини ёзиб бошка муттасади органларнинг ишлариниям керак булса укитувчи килаётганилигини ёзмабсизу… аввал масалани ХАР ТОМОНЛАМА, ЯХШИЛАБ урганиб чикиб, кейин ёзиб чикарсангиз фойда булади. кечагина ЖурФакни битир чиккан, узини дарров танитишни хохлаган ёш НоМутахассисларга ухшаманг. Укитувчиларниям бир сухбатини олин. Уларни муаммоларини хам эшитингчи, нима дейишаркан… Рус халкини бир гапи бор: Не суди да несудимым будешь…

  2. надеюсь не будете обращать внимания на некоторые ошибки в моём комментарии. я учился в русской школе отсюда могут быть некоторые фразеологические неточности или ошибки в орфографии. комментарий это не критика Вашего творчества, а выражение своих мыслей. так что надеюсь вы правильно поймёте суть моих высказываний. заранее спасибо

  3. Ҳамма нарсаларни ёзаверингларо, лекин унинг ИЖРОсини ким суриштиради???????
    Мен ҳам ўқитувчиман, 16 йилдан бери ишлайман мактабда. Лекин ўқитувчиларнинг обрўси қолмагани рост гап. Юқоридаги фикрларга тўла қўшиламан, ошкораликдан одамлар қўрқмайдигани бўлишсин!

  4. Маколада долзарб мавзу кутарилган, шу билан бирга устозларимизни обрусини оширишни хал этиш йуллари хам курсатилган. РАХМАТ. Маколадаги танкидлар албатта хамма устозларга тегишли эмас. Бу маорифда бор муаммо. Эркин фикр шамоли эсаетгани учун оллохга шукроналар булсин. Виждонимизни уйготайлик !

  5. Мен такдир такозоси билан бир ўрта таълим даргохда 5 ой «завхоз» бўлиб ишладим. Бу ерда асосан барча ташкаридаги ишларга факат фаррошлар, коровуллар, оддий ишчилар ва нихоят янги кирган ходимлар жалб килинар экан. Хар бир маколада «ўкитувчилар»ни ёзасизлар-у » асосий юк тех ходим»лар зиммасидалигини хеч ким ёзмайди. Бечораларни химоя килиш кўлимдан келмай ишдан кетдим.

  6. Мақолада кетирилган «Шу мактаблардан 1, 4, 20, 21, 32, 41 — мактабларни рус синфларига 200$, ўзбек синфларига 100$ дан, қолган мактаблар эса ўртача икки юз мингдан, тўрт юз минг сўмгача болалар қабул қилинади.» қисми аниқ исбот талаб қилинади. Агар мақола муаллифининг қўлида келтирилган важларни исботловчи аниқ далиллар мавжуд бўлса, ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилиши керак ва айбдорлар муқаррар жазога тортилиши лозим.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *