Пластик карточкалар ва терминаллар ижараси бўйича тўловлар сўмга ўтказилди

Марказий банк ва Ўзбекистон банклар ассоциацияси банклараро чакана тўлов тизимида мижозларга хизмат кўрсатишда “сўм” пластик карточкалари орқали ҳисоб-китобларни амалга оширишда банк ва нобанк кредит ташкилотлари учун амалдаги тавсиявий тарифлар режасига айрим ўзгариш ва қўшимчалар киритди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар қилади.

Жорий этилган тариф режасига кўра, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг тўлов терминаллари учун тўлайдиган ижара ҳақи илгари мос равишда 5 ва 2,5 еврогача эквивалентда ўрнатилган бўлса, эндиликда улар сўмга ўтказилиб, мос равишда 25 минг ва 15 минг сўм этиб белгиланди.

Илгари жисмоний шахсларга йўқотилган ёки шикастланган пластик карточкалари ўрнига янгиси берилганда 5 евро эквивалентигача, юридик ва якка тартибдаги тадбиркорлардан эса 10 евроча эквивалентда олинарди. Эндиликда айни хизматлар учун жисмоний шахслардан 10 минг сўмгача, юридик ва якка тартибдаги тадбиркорлардан 15 минг сўмгача ҳақ олиш тавсия этилди.

Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор учун корпоратив пластик карточкани эмиссия қилишда тижорат банклари 5 еврогача эквивалентда олинарди. Янги тавсияларга мувофиқ бу хизмат турига ўрнатилган тариф 15 минг сўм этиб белгиланди.

Жисмоний шахслар пластик карточкаларини (иш ҳақи, пенсия, нафақа, стипендия ва оилавий карточкалар)ни эмиссия қилиш, пластик карточкаларни блокировка (шу жумладан, “стоп-лист”га) қўйиш ва чиқариш каби хизматлар бепул кўрсатиладиган бўлди.

Тижорат банклари пластик карточкалардан фойдаланувчиларнинг уларни ишлатишдан манфаатдорлигини оширишга йўналтирилган турли хил бонус, дисконт ва рағбатлантирувчи хизматларни амалиётга тадбиқ этиш борасидаги ишлари изчил давом эттирилади.

Манба: UZ24

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *