Париж ва Лос-Анжелес шаҳарлари олимпиада ўйинларини бўлишиб олишди

Халқаро олимпия қўмитаси 2024 ҳамда 2028-йилги Ёзги олимпия ўйинларининг қайси шаҳарда ўтказилишини расман маълум бўлди.

Бу ҳақда Перу пойтахти Лима шаҳрида ўтказилган Халқаро олимпия қўмитасининг 131-сессиясида маълум қилинди. Унга кўра, 2024-йилги Ёзги олимпия ўйинларига Франция пойтахти Париж шаҳри мезбонлик қилади. Олимпиада-2028 эса АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтади.

Эътиборлиси, Париж ҳам, Лос-Анжелес ҳам бу икки Олимпиадани ўзида қабул қилиш учун ягона номзод эди. Шу боис ҳам, бир овоздан икки шаҳарнинг бўлажак Олимпиадаларга мезбонлиги тасдиқланди. Яна бир ўхшаш жиҳати, Париж ҳам, Лос-Анжелес ҳам замонавий Олимпия ўйинлари тарихида учинчи маротаба мезбонлик ҳуқуқига эга бўлишди.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.