Паловхонтўрамнинг муридларига аталган мақоллар

Пулингдан бир пул қолсаям ош е,
Умрингдан бир кун қолсаям ош е.

Ўлдирса ош ўлдирсин.

Бешикдан то қабргача ош е.

Оши борнинг нози бор.

Йигит кишига қирқ товоқ ош ҳам кам.

Дўстга зор, ошхўрга муҳтож қилма

Йигит сўзидан-ошхўр нафсидан қайтмас.

Ошинг ҳалол бўлса кўчада ич ёки ўрисчаси: если твой аш халаль, то ее кушай бемалал.

Ош келганда отангни ҳам аяма.

Ош, ош ва яна ош! ( В. И. Лениннинг ўзбек шогирди)

Ўз ошингни ўзинг асра!

Ҳар доим бўлсин осмон,
Ҳар доим бўлсин қуёш,
Ҳар доим бўлсин ош!

Фарзандларимизга биздан ёғли-ёғли паловлар қолсин.

Биз ҳеч кимдан кам емасмиз!

Шер изидан, йигит ошдан қайтмас.

Бор товоғим, кел товоғим, ошсиз қайтсанг син товоғим.

Нафси бузуқнинг югургани ошхонагача.

Ошни яширсанг, ҳиди ошкор қилади

Ош ейиш — давр талаби!

Ошни севиш ўзбекчиликдандур!

Фарзандларимиз биздан кўра иштаҳали, мазахўрак ва албатта ошхўр бўлиши шарт.

Facebookдан тўпланди

4 комментария

  1. Тўра Мурод, Қашқадарёда «ИХТИЁРИЙ» равишда, ташаббуссиз ОЛИБ ЧИҚИШДИ!!!!!!!!!!

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *