Пахта солиғи

Пахтадан олинадиган даромад ҳақида ҳеч қаерда расмий маълумот учратмаймиз. “Миллий бойлигимиз”дан келадиган йиллик даромад кўпи билан 2 миллиард доллар нари-берисида бўлиши мумкин. 3 миллиардга етмаса керак. Айрим манбалар бир миллиард доллар атрофида ҳисоблашади. Биз икки миллиард деб фараз қиламиз. Бу сумма “дангасалар” бир йилда олиб келаётган валютадан ҳам кам.

Шуларни ўйлаб туриб, калламга бир фикр келди: Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра шу кунларда республикамизда 18 ёшдан ошганлар сони 21 миллиондан ортиқ экан. 21 миллион киши 100 доллардан йиғса, 2,1 миллиард доллар бўлар экан.

Олий Мажлисдагиларга таклиф билан чиқсак: Пахта солиғини қонунийлаштириб беришса. Йилига бир марта 100 доллар беришдан халқимиз қочмайди. Эвазига пахта умуман экилмаса бўлди. Бугун айримлар пахтанинг орқасидан ноқонуний даромад кўраётгани сир эмас. Пахта солиғи қонунийлаштирилса йиғилган пуллар давлат бюжетига тушарди. Натижада нималарга эришамиз?

— Пахта етиштириш (уруғлик, ерга ишлов бериш, техника, ёқилғи, чопиқ, ягана, минерал ўғитлар ва ҳосилни териб олиш) учун қилинадиган улкан харажатлар сақлаб қолинади;

— Пахта экилавериб шалоғи чиққан еримиз дам олади;

— Сирдарё ва Амударё сувлари Оролга етиб боради;

— Талабалар ўқиш билан машғул бўлади;

— Ўқитувчилар дарс бериш билан шуғулланади;

— Шифокорлар инсонларни даволай бошлайди;

— Автобуслар ва йўналишли таксилар ўз вақтида юради;

— Ота-оналар фарзандининг ўқитувчиси ўрнига мардикор ёллаш учун пул йиғмайди;

— Ота-оналар фарзандининг ўрнига пахтага чиқиб ўтирмайди;

— Ўқитувчилар ва ўқувчилар мактабга, ҳамшира ва шифокорлар касалхонага гўнг ташимайди;

— Маҳаллакомлар уйма-уй юриб ҳашарга чорламайди, пул йиғмайди;

— Ёш оналар боласи учун бериладиган ижтимоий ёрдамдан қуруқ қолмаслик учун далага бормайди;

— Милиция ва прокуратура жиноятчиликка қарши кураш билан шуғулланади;

— Аскарлар жанговар тайёргарлик ҳақида бош қотиради;

— Ҳокимлар ҳудудни ривожлантириш учун фойдалироқ ишлар билан банд бўлади;

— Ярим кечасигача давом этадиган селектор-мажлислар бўлмайди, бюжет ташкилотлари раҳбарлари эртароқ ухлайди.
— …

Бу ташаббус амалга ошса, бир тоифа ишсиз қолиши мумкин: «Ёшлар Иттиффоқи»чилар. Уларгаям бирор фойдали иш топилиб қолар.

П/С: Бу ўтган йилги пост эди. «Камолот»ни «Ёш. Ит.»га ўзгартирдим. Бошқа нуқталар ўзгаришсиз қолди. Мавзу ҳалиям долзарб.

Индамасхўжа Камгапхўжа ўғли

7 комментариев

  1. Чигал ипни ечиб булмаса чопиш кк . ( А.Македонский)
    стилидан бупти. Елкадагини ишлатамиз. Кенгрок караймиз.
    Тентакона фикр бу.
    Масалан 100% дала ишларини механизациялаштириш. 100% кайта ишлаб тайер махсулот холатига чикариш. Текстил брендларини яратиш. Дизайн ва мода уйлари каби комплекс ишларни амалга ошириб захарни дорига айлантириб 2 млрдни 20 -30 млрдга чикариш мумкинлиги хакида маколалар кутиб коламиз.

  2. Бир мисол келтираман,айрим мамлакатлар борки умуман пахта экмайди,лекин дунёда текстиль саноати буйича етакчи уринда

  3. Бутун дунёда кабул килинганидек ер хакикий эгаси берилса ахвол яхши томонга узгаради. Давлат факат харид нархларни белгилаш билан умумий бошкарувни кулида саклаб колади. Кишлок хужалиги билан фермерлар шугуллансин, инглизлар билан тузилган агрокластер хам бир мисол.

  4. ФАКАТГИНА «МУАММОЛАР ТЕЗКОР ШТАБИ» ТУЗИБ ВАЗИРЛИКЛАР, ПРОКУРАТУРА, ХОКИМЛАР АТИГА БИР ЙИЛ БИЗНИ ИШИМИЗГА АРАЛАШИШМАСА, МАЖЛИСЛАРГА ЧАКИРИШМАСА БИЗ ФЕРМЕРЛАР ўЗИМИЗ ХАММА ИШИМИЗНИ УДДАЛАЙМИЗ БАРАКА ТОПГУРЛАР. БЕЧОРА ВАКИЛЛАР ХАМ ЁРДАМЧИЛАР ХАМ КЕРАКМАС.

  5. Пахта стратегик ахамиятга эга махсулот эканлигини унутмаслигим даркор. Эхтимол пахтадан келадиган даромад 2млрд. $ купрокдир. Бу унчалигам улкан курсаткич эмас булиб куринар, зеро биргина НКМКдан келадиган даромад пахтадан купрок, лекин кайта ишланган пахта махсулотри 100% узимизда ишланса ( Хитой тажрибасидан келиб чиккан холда) бу хозиргидан бир неча ун баробар куп. Пахтадан батомом воз кечиш керак фикирга сафсата деб карийман. Биргина армиямиз абмундировать килиш учун канча пахта етиштиришимиз керак… Пахта бу енгил саноат узагидир…

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *