Қозоғистонда диний арбоблар коррупцияга қарши курашга ўз ҳиссасини қўшишди

14 йил давомида Қозоғистонда коррупция 3 фоизга камайди, деб хабар бермоқда acca.media. Коррупцияга қарши кураш агентлиги раиси Aлик Шпекбаев бу ҳақда 31 октябр куни маълум қилди. Қозоғистоннинг диний арбоблари, бу ютуқ уларнинг фаол иштирокисиз амалга оширилмас эди, деб хисоблашмоқда.

Қозоғистонда йил бошидан буён 2121 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган, шундан 1590 таси коррупцион жиноят ҳисобланади. Шпекбаевнинг айтишича, коррупцион ҳуқуқбузарликларнинг юқори қисмида порахўрлик (850та), иккинчи ўринда эса ўғирлик (714та) жиноятлари содир этилган.

Расмийлардан мансабни суиистеъмол қилиш ва коссупция бўйича 224 та жиноят қайд этилган. Шу билан бирга, коррупцион курашчилар 1028 мансабдор шахсларни аниқлашга муваффақ бўлишди, улардан 23 нафари республика даражасида, 86 нафари эса вилоятдаги раҳбарлардир.

Шпекбаев коррупция жиноятлар сонининг камайиши фонида уларга етказилган зарарнинг ўсиши кузатилаётганини таъкидлади. Шундай қилиб, йил бошидан буён белгиланган зарар миқдори таққослаш учун 60 миллион доллардан ошди; 2018 йилнинг 9 ойида зарар миқдори 1,7 баравар кам – 34,9 миллион доллар эди.

Коррупцияга қарши кураш бошқармаси бошлиғининг сўзларига кўра, коррупция даражасини пасайтириш бўйича эришилган ютуқларга комплекс тизимли профилактика чоралари туфайли эришилган.

Коррупцияга қарши курашишда фуқароларнинг фаол иштироки яна бир самарали восита бўлган бўлиб, шу йилнинг бошида идоранинг Call-марказига 3,5 минг қўнғироқ келиб тушган ҳамда уларнинг 600 таси коррупцион ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган.

Бундан ташқари, Агентлик барча давлат хизматчиларини, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва ҳарбий хизматчиларни даромад ва харажатлар тўғрисидаги декларацияларни эълон қилишни ва бундай мансабдорларга мансаб ва молиявий санкцияларни қўллашни талаб қилади.

Анти-коррупционерларнинг яна бир ноу-хаулари ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат қилиш органлари ходимларининг Integrity-chack нинг яхлитлигини текшириш воситасини жорий этиш ғоясидир.

Шпекбаев таъкидлаганидек, текширувдан ўтмаган ходимлар дарҳол ишдан олинади, аммо жиноий жавобгарликка тортилмайди.

“Мазкур ҳуқуқий нормалар Агентлик томонидан шакллантирилиб, қонунийлаштиришга тайёр”, – деди Шпекбаев.

Шу билан бирга, Қозоғистонда коррупция даражасининг пасайиши нафақат Коррупцияга қарши курашиш бўлимининг, балки диний арбобларнинг ҳам фаолияти билан боғлиқдир. Бу ҳақда Олмаота шаҳар бош имоми Ёркинбек Шокай коррупцияга қарши кураш стратегияси бўйича брифингда фикр билдирди:

“Жума кунлари Республика бўйлаб масжидларда коррупция давлатни ағдариб ташлаши, инсон ва жамият учун порахўрлик қандай зарарли эканлиги ҳақида, Исломда пора беришни тақиқланганлиги борасида кўрсатмалар ва ваъзлар ўқилади. Бу коррупцияга қарши кураш чораларимиздан бири”, — дейди имом. Имомнинг сўзларига кўра, коррупцияга қарши дин билан курашиш керак.

Бундан ташқари, Шокай масжид хизматчилари орасида ҳеч қандай коррупционер йўқлигини таъкидлади.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.