Қозоғистон собиқ Президентининг набираси ҳибсга олинди

660 views

Қозоғистон биринчи Президентининг 30 ёшли набираси Лондонда ҳибсга олинди.
Бу ҳақда BBC Рус ҳизмати ўз манбааларига таяниб хабар бермоқда.

Наркотик таъсирида бўлиб, полиция ходимига ташланиб, камига уни тишлагани учун Айсултан айбдор, деб топилган. Президент набираси, суд қарорига кўра, наркоман ва даволаниши шарт. Шунингдек, у 140 соат жамоат ишларига жалб этилади ва 1000 фунт стерлинг жарима тўлашга мажбур.

Агар бир ярим йил ичида бирор қонун Қозоғистон доҳийси набираси томонидан бузилса, қамоқ жазоси тайинланиши айтиб ўтилган.

                Ҳаммаси қандай бошланди? 

Судда келтирилган ҳужжатларга кўра, шу йилнинг 3 июнь куни, Лондон марказида жойлашган меҳмонхоналарнинг бирида Айсултан жанжал кўтарган. У балконга чиқиб, ўзини ўлдириш билан таҳдид қилган ва бу пайт оралиғида масъуллар полиция  чақиришга улгуришган.

Бунга ўхшаш ҳолат 5 июнь куни Лондоннинг бошқа бир кўчасида яна бир карра такрорланади. Суриштирувларга кўра, «эрка набира» Ксения Шевелева хонадонидаги балконда тўполон кўтариб, бор овозда «Аллаҳ» деб бақиради ва бундан безовталанган қўшнилар полиция чақиришади.

Назарбоев қочишга уринётган пайтда полиция унга тўхташни буюради, лекин у қулоқ солмасдан яна ҳаракатланишда давом этаверганидан сўнг, полициячи 4 марта электрошокер ишлатишга мажбур бўлади.

Электрошокдан кейин ҳам ўзини босиб олмаган Назарбоев, полициячига ташланиб, унинг қўлини тишлайди. Бу ҳолат кузатув камералари тасвирига тушган. Полициячининг қўлида из қолиб кетган.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.