Қозоғистон ЕОИИ фаолиятидан норози

Қозоғистон Бош вазири Аскар Мамин бошчилигидаги делегация Евроосиё ҳукуматлараро кенгашида бир қанча жиддий маслаларни кўтариб чиқди.

Хусусан, Интеграция ва Савдо вазири Бахит Султонов дори-дармон воситаларини ўзаро автоматик тан олиш муаммосини ҳал этишни таклиф этди.

Билдирилган фикрларга кўра, муайян дори воситалари нархлари мамлакатларда бир неча баробар фарқ қилишига сабаб дори-дармон воситаларини рўйхатга олишда таън олиш тизимининг оқсаётганидир. Буни бартараф этиш учун эса Евроосиё комиссияси дори-дармон воситаларини қўшимча текшириш тартибисиз ўзаро тан олиш тизимини ислоҳ қилинса, барча томонлар учун фойдали қарор бўларди.

Ҳозирги кунда, Қозоғистон озиқ-овқат маҳсулотларини Россия ва ЕОИИ нинг бошқа мамлакатларига олиб киришда ўз сертификатларини олиб киришлари шарт бўлиб, сертификат сўрашлари ҳам табиий хол. Бироқ, ҳозирда сертификат нафақат ҳар бир товар, балки яроқлилик муддати тугаган махсулотлар учун ҳам талаб қилинмоқда. Бу эса ўз навбатида узоқ вақтни олибгина қолмай, сертификат берилгунча товарларнинг сифатлилигига ҳам зарар келтириши ҳақида эътироз билдирди Интеграция ва Савдо вазири.

Шунингдек, бу муаммоларни бартараф этиш учун ишчи гуруҳ тузиш лозимлигини айтиб ўтди.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.