Озодликка чиққан шарқ тадбиркор аёлининг теле-саргузаштлари

Шу йилнинг 15 июл санасида «Ўзбекистон» телеканалидан тадбиркор аёллар иштирокида ўтказилган бизнес-форум тўғрисида бир кўрсатув диққат-эътиборимни тортди. Аниқроғи, кўрсатувдаги баъзи ҳолатлар, профессор Переображенский персонажининг таъбири билан айтадиган бўлсак, «Вайронагарчилик хожатхоналарда эмас, мияларда» деган фикринг исботи. Яъни агарда биз ўз , уша эскича, Совет давридан бизга ҳамон мерос бўлиб қолаётган фикрлаш тамойилларини ўзимизда ўзгартирмас эканмиз, шунча қилинаётган ислоҳотлар бесамар бўлиб колаверади. Ўз мушоҳадаларимни ўша кўрсатувдан олган тааасуротларим орқали исботлашга уриниб кўраман:

1. Яқиндагина, Президент ўз нутқида «Беш йил бир-биримизни мактамаймиз» деб айтиб ўтганига қарамай, Савдо-саноат Палатасининг ёш бўлишига қарамасдан, онги лаганбардорлик, таъзимчилик, хўш-хўшчиликка урганиб қолганлиги яққол равшан , қайсидир бўлим бошлиғи(!) ўз нутқини «Мана муҳтарам Президентимиз» деган ибора билан бошлади, ва энг қизиғи « Ҳа тўғри айтасиз, сиз тадбиркор сифатида ССП га аъзомисиз-йўқми, сизга ёрдам беришимиз керак» деган маънода гап айтди. Ахир бу гап ўзи утирган дарахт шохасига болта урган билан баравар-ку. Шунча харакат килиб, кайсидир ғоялар атрофида тадбиркорларни бирлаштириб, (энди албатта, шу кунларгача шантаж, зуравонлик ва баъзи соддарок тадбиркорларни кўзига чанг пуркаш оркали, худди «ихтиёрий» суғурта мисоли, ССП га аъзо қилишлик бу-алоҳида масала), ССП ни ташкиллаштирсанг-у, аъзо тадбиркорларнинг аъзолик бадали оркали кун кўрсанг-у, нима эмиш ҳаммага ёрдам берармишлар! Ахир бу абсурд, ва энг ачинарлиси, мана шу айнан кадрдан на ташаббус ва на қанақадир интилиш кутса булади. Кунимиз манқурти у!

2. Ўзи аслида биринчи пункт, иккинчи пунктнинг мантиқий давоми ҳамдир,қайсидир маънода. Бир тадбиркор аёл нима эмиш: « Мана ССП фақат аъзоларига ёрдам беради, барча тадбиркорларга эмас. Бу адолатдан эмас». Аслида, азиз опахон, бу калтафаҳмлик билан тадбиркорлигингизни йиғиштириш маъқулрок, зероки тадбиркор айнан шунинг учун хам тадбиркорки, қийинчиликлардан қўрқмайди, бошқаларга эмас, ўзига таянади, ҳох у аёл бўлсин, ҳоҳ у эркак. Айнан сизнинг талабингиз ноўрин, ахир ССП нинг аъзолари бадал пули тўлайди ва айнан шу уларга имтиёз ва енгилликлардан фойдаланиш эшигини очиб беради. Сизнинг таклифингиз эса « Экимда йўқ, ўримда йўқ, хирмонда тайёр» экан-да, а?!

3. Биз ҳалигача онг-онгимизга сингиб кетган ва қутулолмаётган ва шунинг учун азият чекаётган оғриқли жабҳаларимиздан бири – бозор механизмига ўтамиз деймиз-у, бу бозорда рақобатда кучли, бошқаларда устун тадбиркор енгиб чикади, шунда жамият энг максимал самарадорликка эришади деган фикрни ҳазм килолмай, ўзимизга имтиёз ва префенция сўраймиз. Лекин шуни унутмаслик керакки, бозорда ҳеч нима, шу жумладан ижарага олинаётган пул (банк кредити) хам текин эмас.Бир аёл: « мана мен ўтган сафар 14% кредит олувдим, энди кредитлар қимматлашмоқда, иложи бўлса менга 9% кредит керак» дейди. Ахир сенга бериладиган арзон кредит кимнидир ўта баланд фоизлик кредити бўлиб чиқади-ку, натижада жамият учун нима самарадорлик, нега айнан сенга ён босишимиз керак? Ахир биз банкларни у деймиз, бу деймиз, лекин ўзимиз мана шунақа талаблар билан қўймаймиз-ку бозор тамойилларида ишлашга банкларни. Банкка сенга кредит бериш учун, ўша пулни кимдандир олиш керакми? Яна 9% дан паст процентга. Ким беради, айтинг-чи? Марказий Банк хам қайта молиялаш ставкасини кўтарган булса? Яъни мажбурлашса-ку берар, лекин яна маъмурий ресурс, дискриминация, коррупция, таниш-билишчилик авжга чиқади ва, ундан ташкари, ўша берган кредитидан чиққан зарарни бошқа хизматларининг нархини ошириш билан қоплайди. Яъни ўша опахонимизнинг бизнес ривожи оддий халқнинг банкка тўлаётган банк хизматлари тўловларининг ошиши орқали билвосита копланади. Яна нима эмиш: « Мен колледж битирувчиларини иш билан таъминлардим». Ҳа энди, сизнинг аппетитингиз ва берадиган маошингизга шу бечоралардан бошка ким ҳам боради. Гуёки у опахон фаришта, ахир сиз капиталист сифатида ҳойнаҳой ўзингиз ишламассиз, бошкаларни эксплуатацияси оркали даромад оласиз. Шунинг учун бу сафсатани бас қилинг.

4. Банкирнинг жавоби эса ундан-да абсурдроқ чикди. Яна ўша маъмурий ресурс. Нима эмиш-чекка туманлардаги тадбиркорларга қанақадир имтиёзли кредитлар берилармиш. Биринчидан, чекка туман дегани муҳтож дегани эмас.Балки ўша чекка туманларда айнан жуда яхши бизнес имкониялар мавжуддир(масалан, узоқлиги учун савдо монополияси-бошка ҳеч ким уёққа бориб ишламайди-да). Иккинчидан, яна айнан ўша « имтиёзлар» учун банкнинг бошқа мижози тўлайди.Ва яна қистириб қўяяпти банкир акахон, « Банклар бозор конъюнктурасидан келиб чиққан холда,фоиз ставкасини узи белгилайди». Хўш унақа булса, қолган гаплар нимага керак, ахир бу икки фикр бир-бирига зид эмасми?

5. Бир тадбиркор аёл бандлик тўғрисида ва мехнат биржаси тўғрисидаги саволга мехнат биржаси вакилининг жавоби ўз хукмингизга хавола. Нақадар абсурдли жавоб. « Биз мехнат биржасида бўш иш ўринларимиз тўғрисида маълумотлар базасини тадбиркорлар, ташкилотлар бераётган маълумотлар асосида ташкиллаштирамиз. Ва шунга яраша бизга мурожат қилаётганларга иш ўринлари таклиф киламиз. Шу аснода агар бирон-бир корхона бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотни тўлиқ бермаганлиги аниқланса (!), ( яъни аниқлангандан кейин, ва кандай аниқланганлигини ҳеч ким тушунтира олмаса керак), бизнинг инспекторларимиз жойларга чиқиб, тегишли чораларни куришади». Эй, нодон, инспекторни иш чора кўриш эмас, аввалдан аниқлаш, ўтирган жойида қоғозбозлик билан шуғулланмасдан, кетини кутариб ишлаш. Ва ўтирса қандай аниқлайди, шунга ҳам хайронсан. Бирон корхона раҳбари келиб, « Бизда жой бор-у, атайлаб айтмай юрибмиз, марҳамат келиб бизни ўрганинг» демаса керак, ҳарҳолда?!

Хуллас, « Ўзбекистон» телеканалида шунақа цирк-у, шунақа томоша. Ҳандалакнинг янги версиядан қолишмайди, факат трагикомик таасуротқолдиради, холос. Шунча Президент томонидан бошланаётган ислоҳотлар қаерда қоляпти-ю, бу кўзбуямачилик қаёқда?!

Блогерлар мусобақаси учун, Лазиз Хўжақулов

Биринчи изоҳ

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.