Ойбек Алиев: Изсиз йўқолган қарор

06.05.2017 йил санасида Daryo.uz сайтида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «2017−2021 йилларда Хива шаҳри ва Хоразм вилояти сайёҳлик салоҳиятини комплекс ривожлантириш Дастури тўғрисида»ги қарорни имзолагани ва бу қарорда нималарга эътибор қаратилгани ёзилган. (Ҳавола: ttps://daryo.uz/k/2017/05/06/shavkat-mirziyoyev-xiva-shahri-va-xorazm-viloyati-sayyohlik-salohiyatini-rivojlantirish-dasturini-tasdiqladi/
Худди шу куни, kun.uz сайти ҳам бу ҳақда батафсил маълумот берган (Ҳавола: http://kun.uz/…/angi-karor-horazmga-anada-kuprok-sajelar-ke…).
Лекин, бу қарорни асосий, Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан топа олмадим. Ваҳоланки, ҳатто вазирлик чиқарган қарорлар ҳам сақланадиган бу базада негадир Президент чиқарган қарор йўқ.
Кейин, мен қонун ҳужжатлари муҳокамаси порталига кирдим, у ерда ҳам йўқ. Ҳайрон бўлдим демак, бу қарор чиқмаган бўлса керак!! Унда нега, расмий ОАВ мақомга эга энг катта ишончли манбалар бир кунда бу ҳақда маълумот берган? Daryo.uz қаердан олганига қизиқдим ва гиперҳавола Gazeta.uz сайтига берилганини кўрдим.
Gazeta.uz сайтидаги ҳаволани очсам, бу ерда ҳам ўша қарор (Ҳавола: https://www.gazeta.uz/ru/2017/05/05/khiva-khorezm/). Ва ниҳоят топдим!! Бу хабар дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий сайтида берилган экан (Ҳавола: http://press-service.uz/uz/news/5666). Ҳаволани босишимиз билан бундай саҳифа йўқлиги маълум бўлди (яъниким, ўчирилган). Менга бу қарор жуда зарур эдида. Афсуски, ҳеч бўлмаса қарорни ўзгартирилган ёки ўз кучини йўқотганлиги ҳақида ҳам маълумот йўқ, гўёки қабул қилинмагандай, гўёки бундай қарор бўлмагандай.

Биринчи изоҳ

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.