«Қовун туширган» амалдор ишдан олинди

1 150 views

Япониянинг Савдо вазири — Сугавара истеъфога чиқарилди. ББС Ўзбекнинг хабар беришича, вазир жаноблари ўз сайлов минтақасидагидар учун қиммат қовунлар, апельсин ва балиқ икраси ҳадя қилган. Вазир бундай туҳфалар билан чекланибгина қолмаган, у бир оилага таъзия билдириб, қарийб икки юз доллар берган.

Япония сайлов қонунларида бундай «тарғиботлар» тақиқланган. Дастлаб маҳаллий журналда, Сугавара жанобларининг котиби у сайланган минтақада яқинидан айрилган бир оилага 200 доллар атрофида «таъзия пули» таклиф қилгани ҳақида ёзилди. Айнан ўша журналда кейинчалик вазирнинг бошқа ҳадялари расмлари чиқди.

Истеъфосини эълон қилар экан, Сугавара журналистларга: «мен бу муаммоларим билан партамент ишини секинлаштириб қўйишни истамадим», деб айтган. Бош Вазир Шинзо Абе ҳам масалага аралашиб, халқдан узр сўраган.

«Уни бу вазифага тайинлаганман. Бу мени бўйнимдаги масъулиятдир. Япония халқидан қаттиқ узр сўрайман», деб айтган Шинзо Абе.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.