Осиё Тараққиёт Банки кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаштиради

Маълумки, Осиё Тараққиёт Банки томонидан республикамиз кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаштиришга имконият яратиш мақсадида Ўзбекистондаги тижорат банкларига хорижий валютада заём мабағлари ажратилган.

Мазкур хорижий валютадаги заём маблағлари асосида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий валютада кредит маблағлари ажратилиши кўзда тутилган.

Шу муносабат билан маҳаллий тадбиркорлик субъектларига экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича инвестицион лойиҳалар учун хорижий валютада кредит маблағлари ажратиш шартлари тўғрисида маълумот бериш мақсадида, ССП ташаббуси ҳамда “Uzbek Leasing International A.O.” АЖ ва “Davr bank” тижорат банки томонидан амалий семинар ўтказилиши белгиланган.

Семинар 2017 йил 15 сентабрь куни соат 11:00 да “Radisson Blue Hotel Tashkent”да бўлади.

Манба: “Kommersant.uz”

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *