“Ош челленж“ яна тренддами? Ёҳуд юбилей учун дамланган 5 тонна ош

Олмалиқ кон-металлургия комбинати акциядорлик жамияти ҳақида пойтахтда 8 тонналик ош Гиннеснинг рекордлар китобига киритилганда, комбинат томонидан иккита бир тонналик ва беш тонналик қозон ҳам ясалганда, комбинат ишчилари 7 тонналик сумалак дошқозонини тайёрлаб, Наманганга жўнатганидан сўнг кўпчилик бу комбинатнинг фаолияти ҳақида яхшигина хабардор бўлган эди. Бугун эса ўша комбинат ташкил этилганининг 70 йиллик юбилейи нишонламоқда.

Юбилей доирасида “Дельфин“ аква паркида комбинатнинг 70 йиллиги учун махсус тайёрланган дошқозонда Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси ошпазлари томонидан 5 тонналик ош дамланди. Тайёрланган таом комбинат ишчилари, шаҳар аҳолиси, тадбир меҳмонлари ҳамда болалар уйларига тарқатилди.

Хуллас, комбинатнинг рекордчи қозонлари яна халқ хизматида.
Юбилей ошидан олинг, совумасин!

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.