Қонун мазмунини тушунтирган билан эмас, қонуннинг ўзи билан шуғулланишимиз лозим!

Маҳаллий ОАВларда ўқиб қолдим:

Дин ишлари бўйича қўмита ходими: «Вояга етмаганларнинг масжидга кириши тақиқланади». Шу ўринда бошловчи саволга қўшимча қилиб, отаси билан борса-чи, деб сўради.
Муҳаммадбобур Йўлдошев «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг 3-моддасида айтиб ўтилган, яъни, вояга етмаган болаларни диний ташкилотларга жалб этиш ота-она ёки унинг ўрнини босувчи шахс ихтиёрига кўра бўлиши мумкинлигига зид тарзда «отаси билан бўлса ҳам мумкин эмас» деб айтди.

Тасаввур қилинг, мен ишхонада матбуот котибиман, мен ишлайдиган корхонада 100 киши ишлайди, муҳим масала юзасидан жамоа қарори қабул қилиняпти. Мен ва мен каби 3 киши қарши бўлдик, қолган 96 киши розилик билдириб қарор қабул қилинди. Энди мени вазифам шу қарор мазмунини оммага етказиш, мен ишхонадаги функционал касбий вазифам даражасидан келиб чиқиб, қарор мазмунини оммага айтиб беришим керакми ёки шахсий қаршилигим учун, керакмас, мен етказмайман, дейишим керакми?

Дин ишлари қумитасидаги (Муҳаммадбобур Йўлдошев исмли) одамни умуман танимайман, мени бу ерда айтмоқчи бўлган гапим шуки, у киши расмий ходим сифатида “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун бандини баён қилди. Аксар муҳокамаларда эса урғуни шу киши айтган гапига қаратилиб, шу одам танқид остига олиняпти.

Аслида, шахсий фикримча, эътиборни “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун бандларини муҳокамасига қаратиш керак. Мазкур Қонунни моддаларида бир-бирига зид келувчи ҳолатлар етарли.

Шунингдек, биз талаб қилаётган ҳатти-ҳаракатлар айни кунда амалда бўлиб турган қонунга зид, демакки, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун, мамлакатимиздаги демократик тамойиллар асосида, динимиз, миллатимиз, урф-одатларимиз, тарбиямиз, умуман, барча омиллари ҳисобга олиниб қайта ёзилиб, халқ муҳокамасига қўйилиб, ўрганилиши, камчиликларини тўлдирилиши ва қайта қабул қилиниши керак.

Шу қонунда (7-моддасида, ким ёзган билмайман) диний ва дунёвий фанлар деган терминга кўзим тушди. Илм, диний ёки дунёвий бўлмайди, барчаси илм, барчаси фан. У ҳоҳ диний, ҳоҳ дунёвий деб аталган бўлса ҳам. Биз ривожланиш йўлини танламоқичимизми, болаларга ҳамма томонлама илм беришимиз керак. Хусусан, мактабларда математика, физика, адабиёт каби, “Бошланғич Ислом”, “Ислом дини тарихи”, “Ислом дини асослари”, “Динлар тарихи” ва ҳоказо каби фанлар ўтилиши, бошқа фанлар каби имтиҳон олиниши ва бундан ҳамма хабардор бўлиши лозим.

Ёш бола мактабдан бўш вақтини компютер ўйнашга сарфлагани яхшими ёки уйда бет-қўлини чайқаб, таҳорат қилиб, устози берган вазифани тайёрлаб, ўтган авлод-аждодлар ҳаққига дуо қилиб, ота-онасига ёрдамчи бўлгани яхшими?

Қайси йўлни танлашни боланинг ўзига қўйиб берайлик.

Оқилжон Нажмиддинов

Биринчи изоҳ

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *