Онлайн-аукционда илк «чиройли» авторақамни жиззахлик фуқаро 7 563 637,5 сўмга сотиб олди

14 сентябри соат 15:24 да Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг ахборот тизимида авторақамни сотиш бўйича биринчи битим тузилди. Бу ҳақда  «ЎзРТХБ» АЖ Матбуот хизмати хабар қилади.

Электрон савдолар якунига кўра Жиззах вилоятида рўйхатдан ўтказилган (25) E 070 EA автомобиль рақами 7 563 637,5 сўмга сотилди. Лотнинг бошланғич нархи 7 488 750 сўмни ташкил этади.

Савдо ғолиби 5 кун мобайнида тузилган битим бўйича молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаши ва кейинги 10 кун давомида рақамни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ бўлинмасида расмийлаштириши лозим.

Айни пайтда биржанинг avtoraqam.uzex.uz савдо тизимида 841 та автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари, шу жумладан 635 та – жисмоний шахслар ва 206 та – юридик шахслар учун қўйилган. Аукционга қўйилаётган республикамизнинг барча ҳудудларининг авторақамларини сони кундан кунга ортиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аукционларни якунланлаш муддати сотувчининг талабномаси қўйилган пайтдан бошлаб энг камида уч иш кунини ташкил этади.

Биринчи изоҳ

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *