Онамни соғиндим болам

Кеча Тошкент шаҳрига бир иш билан бораман деб таксилар тўхташ майдончасига бордим. Таксистлар бири қўйиб бири манзилингизга олиб бориб қўяман юринг деб ёпишарди. Бир эпчилгина шафёрни орқасидан эргашиб бориб , машинанинг орқа ўриндиғига ўтирдим. Кўп ўтмай ҳалиги шафёр яна бир пассажирни етаклаб келди. Онахон ўтиринг мана қизингиз билан суҳбатлашииибб кетайверасиз деб 80 ёшларни қоралаб қўйган онаҳонни етаклаб келди. Онахонни тугунини ёнида 12-13 ёшлар чамаси бир бола кўтариб келди. Онахонни мен ҳассасини олдим ҳалиги бола ва шафёр ёрдамида онахон инқиллаб , синқиллаб машинага ўтириб олди ва ҳалиги эргашиб келган болага жавоб бермоқчи эди,  мен аралашдим болам онахон каерга борадилар. Қўлида қўл телефониям йўққа ўхшайдику, ёки кутиб оладиганлар борми дедим. Ҳалиги бола,  ҳа тоғам йўлга чиқиб кутиб оладилар деди. Ҳар эҳтимолга қарши тоғасини номерини олиб қолдим. Онахон жуда синиқиб қолган оппок қўллари терисига қорамтир доғлар босган, ҳассани ушлайман деса ҳаяжонданми ёки қариликми қўллари ўзига бўйсунмайдиган даражада қалтирар эди. Бироз вақт ўтиб онахонни гапга тутдим. Қаерга , нима сабабдан ёлғиз йўлга чиқдингиз она дедим. Салом аликдан сўнг. Онахонни кўзлари мўлтиллаб худди ота онаси урушиб қўйган боладек ёшлари думалаб кетди. Онахон тинчликми бирон киши хафа қилдими , сизга нима бўлди деб онахон томон бурилиб қалтираб турган қўлларини кафтимга олдим. Худди болалардек пиқ- пиқ йиғларди. Ва ниҳоят, «Қизим, онамни соғиндим, онамни кўришга бораяпман» деди. Қандайдир ҳаяжон ичимга ўрмалади. Қалтироқ овозда «вой,  онажонимей! илоҳим умрлари узоқ бўлсин,  Онангиз ҳаётмилар?»  дедим. «Ҳаа қизим онам ҳаёт ҳозир 100 ёшларга бориб қўйганлар. Фақат оғир бетоб мен оилада катта қизман. Мендан кейинги 2 та укам ҳудо раҳматли бўлишган. Синглим бор Жиззаҳда яшайди. Униям кўрмаганимга анча бўлиб кетди» деб яна ажинлар орасида киртайиб қорачиқлариям хиралашиб қолган кўзидан ёш думалади. Шу туриши худди ёш болага дакки берсанг кўзингга қараб йиғлаворадигандаги  манзарани эслатарди. «Йиғламанг онажон бугун онангизни олдига борсангиз синглингизни ҳам чақиртирасиз кўришасизлар , маза қилиб суҳбатлашасизлар» деб тасалли берган бўлдим. Лекин калламда бир хаёл бу аёлни болалари йўқмикан нимага шу ёшда букчайиб қолган аёл ёлғиз йўлга чиқдийкана . Охири тинч ўтиролмадим . «Онахон болалардан нечта? 5 та болам бор еди. 2 та болам касал бўлиб оламдан ўтган кичкиналигида.  2 та қизим турмуш қуриб кетган бола чақали ўзлари билан тинчиган.  Болаларимни кичиги ўғил.  Ҳозир ўғлим билан яшайман. Ҳўжайиним раҳматли 7 йил олдин қазо қилдилар. Ўғлим катта ишда ишлайди иши жуда кўп , уни отаси раҳматли иккаламиз каатта ўқишларда ўқитганмиз»  «Машинаси борми?» деб сўрадим мен. «Ҳаа,  каатта қора машинаси бор. Ҳозир ишда.Шу десанг болам тушмагур уч ойдан бери обораман деб ҳеч қўли тегмайди, келиним ҳам ишлайди бўғалтир бўлиб. Мен наваралар билан уйда ўтираман. Кеча кечаси ёмон туш кўрдим онамни кўрибман шу мазаси йўқ эди бирон нарса бўлдимикин деб ўтиролмадим болам охири ўзим йўлга чиқдим. Укамни ўғлига наварам тел қилиб берди у мени кутиб олади» деди. Нимагадир юрагим тўлиб йиғлагим келиб кетди. Ичимдан иссиқ ҳарорат чиқиб кетди. Эҳҳ фарзандлара, сизни 9 ой қорнида кўтариб., дунёга келтириб ўзи емай егизиб ичкизиб , кийинтириб, кааттта ўқишларга қўйиб,  одам қилган инсонни , онангизни 2 соат вақт ажратиб айтган жойига оборолмасангиз. Бу онахонни қалтираб ураётган юрагидан нелар ўтаяпдийкана. Беихтиёр кўзимдан ёш думаларди. Юрагимда ўт ёнаётгандек танам қизиб кетди.

Шафёримиз яна 2 та одам олиб келгунча анча суҳбатлашдик. «Онажон ўғлингизни урушмадингизми сизни онангизни олдига олиб бормагани учун?»  деб сўрадим. » «Йўқ болам,  нимага урушаман ўзи бояқиш роса чарчаб толиқиб ишдан келади. Иши кўп боламга ичим ачийди ўзи чарчаган яна мен ҳам олиб бор демайин дейманда»  деди. Эҳҳ оналара болалар учун жонингизни берасиз. Лекин ҳеч бўлмаса дам олиш кунларида она учун 2 соат вақтини ажратолмаган болани нима деб оқлаш мумкин. Тошкентга яқинлашганда ҳалиги номерга телефон қилдим. Телефонни бир йигит кўтарди. Онахон яқинлашиб қолганини айтдим.
ҳалиги йигитни овози сал бошқача яъни хафадек туюлди менга. Укажон онахонни оналари яхшими?  Онахон касал дегандилар дея беихтиёр савол бериб юбордим. У йигит эса сал сукут сақлаб, бир соатлар олдин бувижонимни жони узилдилар,  энди ҳамма қариндошларга ҳабар қилаяпмиз деди. Устимдан қайноқ сув қуйилгандек бўлди. Ёнимдаги аёлга қараб нима дейишни билмасдим. Онахон эса,  ҳа деб қизим , яқинлашиб қолдикми ? нимагадир юрагим бежода деб қўярди. Таксист манзилга етказди. Онахонни бир ёш йигит кутиб олди. Улар мен билан хайрлашиб, машинага ўтириб кетишди. Лекин мен ўшандан бери бу воқеани унутолмай қийналаяпман.

КОМИЛА ҲИЛОЛ.

Биринчи изоҳ

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *