Оммавий норозиликлар авж олмоқда: қаерда ва нима учун? (фотожамланма)

Дунёнинг турли мамлакатларида одамлар намойишлар сабаб кўчаларга чиқишмоқда. Норозиликларнинг сабаблари ҳар хил бўлиши мумкин, аммо маъно бир хил: ҳукуматлар томонидан халқ устида олиб борилаётган нотўғри сиёсат, одамлар хоҳиш-истакларини ҳисобга олмаслик, муттасил оширилиб борилаётган ва ишлаб чиқилаётган янгидан-янги турдаги солиқлар ва шу кабилар аҳолини кўчаларга чиқишга мажбур қилмоқда. Бу намойишларга эса ҳокимият томонидан билдирилаётган реакциялар ҳам турли хил, кимдир тинч йўл билан ҳал қилиш тарафдори, кимдир эса ҳарбий йўл билан бостиришни танлайди.

Қуйида шу кунларда дунёнинг бир неча мамлакатларида амалга оширилаётган оммавий норозилик намойишларидан олинган фотосуратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Бу келтирилаётган мамлакатларни бир-бирига боғлаб турувчи бир омил мавжуд — у ҳам бўлса қуролли тўқнашувлардир.

Чили

1990 йилдан бери биринчи марта ҳарбийлар ва танклар сафарбар этилди. Намойишларга сабаб метро билетларининг ошиши бўлган. Норозиликлар камида 5 кишининг умрига зомин бўлгани айтилмоқда.

Себастиан Пинера — Чили Президенти, консерватив миллиардер ёнғинга сабаб бўлган намойишчиларни «жиноятчи» деб атаган.

«Биз уруш шароитидамиз. Қудратли ва шафқатсиз, зўравонликка тайёр, ҳатто инсон ҳаёти ҳам аҳамиятли бўлмаган душманга эгамиз. Жиноятчи гуруҳларга хос ташкилотчиликни, ҳар бир хатти-ҳаракат мувофиқлаштирилаётганини кўрмоқдамиз. Барча сиёсий кучларни зўравонлик ҳолатларини қоралашга чақираман», — деди Пиньера телевидение орқали мурожаати давомида.

Шунингдек, жамоат транспорти нархи ўзгаришсиз қолиши ҳам таъкидлаб ўтилган.

Ливан

5 кундирки, Ливанда коррупцияга қарши протестлар давом этмоқда.
Норозиликлар WhatsApp мессенжерига солиқ солингандан кейин келиб чиққан. Электр токи узилишлари ва аҳлатдан тозаланмаган кўчалар норозиликлар кучaйишига сабаб бўлган. Мамлакат расмийлари оммавий намойишларни тўхтатиш учун иқтисодий реформалар қилишга яқин турибди.

 

Барселона

Ўтган ҳафта охирида шаҳар марказига 500,000 одам йиғилди. Ҳаммаси тинч ўтаётган эди, лекин бирдан полиция томон нарсалар улоқтирилиши оқибатида тўполонлар бошланиб кетди.

Намоийишчилар полиция маҳкамаси олдида смартфон чироқларини ёққан ҳолда норозиликларини кўрсатишмоқда.

 Гаити

Гарчи бу мамлакатдаги намойишлар бошқалари каби эътибор тортмаган бўлса-да, бир неча ҳафтадан бери давом этиб келяпти.

Норозиликларга сабаб — иқтисодий кризис. Гаитиликлар амалдаги Президентнинг ишдан бўшашини талаб қилишмоқда. Уларнинг иддао қилишича, инфиляция даражаси ошишига, ёқилғи заxираси камайишига айнан амалдор сабабчи.

Президент Мойс мамлакатни «қуролли босқинчи-ю, наркобизнесменларга» ташлаб қўймаслигини билдириб, ишдан кетмаслигини маълум қилган.

Эътиборга молик жиҳат шуки, норозиликларни ёритиб келаётган гаитилик журналист ўз машинасида бир неча ҳафта олдин ўлик ҳолда топилган.

Гонконг

Гонконгдаги протестларни эсламасдан илож йўқ. Деярли 4 ойдан бери мустақиллик намойишлари давом этмоқда. Барча намойишчилар ҳам тинчлик тарафдори эмас, улар турли бомбаларни полиция маҳкамаси томон улоқтиришмоқда. Соябонлар ҳам турли енгил ўқлардан ҳимоя, ҳам «ўзликни» яшириш мақсадида фойдаланилмоқда.

Миржалол Қосимов тайёрлади

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.