Оломон “маданияти” ёки баччабозлик

Яқинда Перу давлатида 70 фоиз аёллар зўравонликка учраётганлари тўғрисида, аёллар ҳимояга муҳтожлиги тўғрисида баёнот билан чиққанларини “Евроньюс”да кўрсатиб қолишди. Улар ва ғарб аёллари нега бугунги ҳаётларидан норози зеро уларни ечинтиришди, дискотека, тунги барларга, ароқ ичиш, зино ва бошқа гуноҳларга ўргатишди, аёллар кўчаларда маст тентирайдиган бўлишди. Бир жинсли никоҳга рухсат беришди, натижада кўчада кетаётган аёлларни зўрлаш, мажбурлаш, ёш қизларни бузиш ҳолатлари авж олиб кетди.

Бугун бизнинг жамиятга боқсангиз аёлларимиз чойхоналарни эгаллашмоқда. Тунги бар, дискотекаларга боришмоқда. Ресторанларда ўтириб, спиртли ичимликлар ичишмоқда. Айниқса тунда бўладиган тўйларни эгаллаб бўлишди. Авваллари эркаклар алоҳида, аёллар алоҳида ўтиришарди. Энди базмларга эркаклар қолиб хотинлар ёш-ёш қизларини, болаларини олиб бориб, уларнинг маънавиятини бузишмоқда. Кийимларни-ку гапирмасак ҳам бўлаверади. Тўйларда аёлларни алоҳида, эркакларни алоҳида ўтиришини Исломий тўй, мумкин эмас дейишди. Шўролар даврида алоҳида ўтиришар эди, аммо исломий тўй дейишмасди. Демак бундай ҳолатга келишимизга ҳам ўзимиз сабабчи.

Йигирма йиллардан кейин аҳвол нима бўлади? Бу нарсалар аёлларга нисбатан тажовуз бўлмайди деб ҳеч ким кафолат беролмайди. Уларни эртага уйга қайтариш қийин бўлади. Устимизга яна бир “маданият”, аслида маразлик кириб келмоқда. Бу ҳам бўлса баччабозлик, гейлик. Ҳозир гап-сўзлар пайдо бўлмоқда. Тубдан текширилса, уларнинг кичик жамиятчалари пайдо бўлмоқда.

Бу дардга учраш сабаблари ҳақида кўплаб фикрларни билдириш мумкин. Биз шу ўринда энг кенг тарқалган усуллардан бирини келтириб ўтамиз. Тасаввур қилинг, чет элга иш излаб борган йигит ва қизни турли йўллар билан ўзларига оғдиради. Уни маст қилиб қўйиб мажбурлашади ва бу жараённи видеога олади. Бир неча бор бу иш такрорлангач, у йигит бу ишга мубтало бўлади. Унга пул беришади. Юртингга бориб, сафингни кўпайтирсанг, яна шунча пул берамиз, агар каттароқ лавозимдагини ўргатсанг, икки баробар кўп ҳақ оласан дейди. Натижада улар катта овни бошлайди, иложи борича бой ва мансабдорларни уларнинг фарзандларини қўлга туширишга ҳаракат қиладилар. Мансабдор шахсларни қўлга олинса, улар бир жинсли никоҳни ҳимоя қилиб, давлат қонунларига киритадилар. Натижа маълум, махсус қонунлар чиқаришади. Қарабсизки, бир миллатнинг насли узилади ва ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетади. Баъзилар бундай бўлиши мумкин эмас дейди. Аммо буларнинг бари кўз ўнгимизда бўляпти ахир.

Биз мини юбкаю, шортикларга кўникдик. Фаҳшга ҳам кўникканлар кўпайди. Энди баччабозликка кўникмаймизми? Шу боис бу иллатлар тарқалмасидан олдини олиш, қарши курашни бошламоқ зарур. Айниқса чет элларга борадиган йигит-қизлар ҳушёр бўлинг, бу дардга мубтало бўлиб қолманг. Бу иш билан илк шуғуллангалар бунинг салбий оқибатларини билмаслиги мумкин. Шифокорлар бунинг жуда ёмон оқибатларидан огоҳлантириб, одамнинг ички органларида бунга қарамлик келиб чиқишини, натижада баччабознинг қийинчиликда ўлиб кетишини билдирганлар. Шу боис шариатимиз аҳкомларида баччабозларни чўққидан ташлаш ёки ўтда куйдиришга буюрган. Токи бу иллат бошқаларга юқмаслиги учун ҳам шундай қилинган. Аллоҳ таоло ҳаром қилган ушбу иллатлардан сақланиш, аёл-қизларимиз зўравонликка учрамаслиги учун атрофимиздаги яқинларимизни юқорида келтирилган иллатлардан асрайлик.

Шермурод ТОҒАЙ,
“Дўмбиробод” жомеъ масжиди имом-хатиби
https://azon.uz/ дан олинди

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *