Олийгоҳ ва коллежлардан жисмоний тарбия дарсларини олиб ташлаш вақти келмадимикин?

Таҳлил қилиб кўрайлик:

Масалан, биз университетда ўқиган пайтларимизда чоршанба куни 2-пара жисмоний тарбия дарси бўлар эди, ўша куни форма билан майдончага бориш керак ва 3-пара дарсга қайтиб келиш керак эди. 1 ҳафтада бир марта жисмоний тарбия дарси фан сифатида ўтилиши жисмоний маданиятни шакллантириб қўймайди. Оворагарчиликдан бошқа нарса эмас.

Олийгоҳларда жуда кўпчилик учун бу фан семестрни 20-30 минг сўм билан ёпишдан бошқа нарса эмас (ўз кучи билан югуриб оладиганлар ҳам бор, майли, бу мухим эмас).

Таълим тизимида шу фан учун ажратиладиган қанча ресурс (фан дастури, ўқитувчилар, кабинетлар ва ҳокозо) исроф.

Спорт керак эмас деган фикрдан йироқман. Жисмоний маданиятни бошқа шаклда ташкиллаштириш вариантларини ўйлаб кўриш керак. Ҳафтада 3 кун сузиш, бокс, кураш, югуриш, гимнастика каби тўгаракларга бориш кўникмасини болаларда ёшликдан шакллантириш керак. Спорт билан шуғулланувчилар билади, агар киши бир изга тушиб олса, кейин у баҳона қидирмай спортни яшаш тарзининг бир қисмига айлантириб олади.

Спорт яхши нарса, лекин таълим тизимимизда аниқ, табиий, ижтимоий фанларга максимал урғу бериш учун уни ўқув дастурларидан ажратиб олиб ривожлантириш маъқул деб ўйлайман.

Фиркларингиз мен учун қизиқ.

Иброҳим Қодиров

6 комментариев

  1. Juda to’g’ri taklif. Umuman keragi yo’q fan.Mantiqiy o’ylab ko’rilsa universitet yoshida ko’p qizlar oilali bo’ladi. Ular uchun o’g’il bolalar bilan bitta zalda egilib bukilib mashq bajarish yoki yugurish noqulay. O’z o’zidan domlani rozi qilish kerak. Faqat bir narsada adashibsiz. Hozirda nafsi hakalak otgan domlalar kamida 150mingga qanoat qilishadi.
    Ammo nazariy valeologiya fani ko’proq semester o’tilishi tarfdoriman. Judayam qiziq va kerakli narsalar o’rgatiladi.

  2. Медицина ва педагогикадан бошка барча олий таълим тизимини сиртки бўлим килиб ислох килиш керак. Студентлар хам назарий хам амалий тажрибага эга етук мутахассис бўлиб жуда тезда шаклланадилар. Шунингдек иш жойлари хам тайин бўлади. Сиртки студентларни ишга кабул килган хўжалик юритувчи субъектга мулк ва ер солигидан имтиёз бериш керак. Бунинг натижасида кўплаб бинолар ва бюджет маблаглари озод бўлади. Шунингдек студентлар хам ўкиш якунигача анча-мунча маблагли бўлиб тикланиб олишади.

  3. Жисмоний тарбия вақт ўтказиш учун эмас, жисмоний маданиятдан тизимли билим ва кўникмалар беради. Ҳамма соҳада жисмоний маданият керак. Ақлий, жисмоний, руҳий тўкис бўлиш учун.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *