Оч қоринга инновация керакми?

Мен Иттифоққа жуда ҳам оддий шартлар эвазига оддий халқ кишисини иш билан таъминлаш учун таклифлар берганимда, қарши фикрлар билдирилиб бу фикрни хасакига чиқаришди. Баъзи мулоҳазаларни берсам.

Вилоятлар, ҳатто пойтахтнинг чекка ҳудудларида ҳам ичимлик суви, иситиш ускуналарида муаммолар бор. Энди қишлоқларни тасаввур қилинг. Маълумотимни «олий» қилдимда шаҳарни шовқин суронидан қутилиш, кишиларга ёрдам бериш, қишлоқларимиздаги ёшларнинг билимини ошириш учун қишлоққа келдим. (Аслида шартномам шу ерда тузилган, шаҳардан бу ойликни ололмаслигимга кўзим етгани учун)

Мен мактабга боргач, кўзимга ёш келди, жаҳлим чиқди нафратландим. Ҳа, биз ялло қилиб юрганимиз шаҳарда оғзимизни кўпиртириб иновация, технология деймизу, қўлимиз остидан нарини кўрмаймиз. Шабкўр эканлигимизни англаб етдим.

Миллионта ёшлар маркази, минг минглаб ажратилаётган пуллар ўрнига қишлоқлардаги аҳволни яхшилаш кераклигини айтиш зарур.

Мен 40та болага дарсни бўлиб ўтмасликка мажбур эдим. Яна ёнимиздаги 3та мактабдан ҳам таклиф тушди. Бир мактабнинг директори ўзи олиб бориб келиш шарти билан 2кун боришга кўндирди. Давлатнинг ўзи айланадиган столларида ўтирган акаларимиз ҳеч нарсани ҳисобга олишмайди.

1. Қишлоқдаги мактабларга аҳоли 3-4 кмдан келишади. Болалар жуда хорғин, ҳеч нарса ёқмайди. 2 соатча чарчоғи чиқмайди. Дарс ўтган одам унга бақириши, уни уришиши фақат салбий таъсир қилади. Иновацияни ўйлаётганлар 5та автобус қўйилса ўша ердаги 4та мактабни қопласа бўлади. Охирги 2соатда у қандай етиб олишни ўйлайди. Чарчаб борган болани уйда мол, уй ишлари кутиб турган бўлади. У қачон ўқийди. ҲEЧ ҚАЧОН! 60 фоиз аҳолимиз қишлоқларда яшашини ҳисобга олсак, дўппимиз бошимиздан тушиб кетади…

2. Болалар қишда совқотади. «Иновация» чилар, мени фикримни бир тийинга қимматга чиқараётганлар! Болалар 3 ой қишда совқотади. Совқотган пайтлари кўмир ёқилади, Тутунни зарари, у ҳам иситмаслигини ҳисобга олиб, «таппи» учун иновация, янги кўриниш қилиб берарсизлар, балки! Мажбурликдан қалин кийимда, бесўнақайгина ўтиради, қўли қалтираб ёзади. Уни фақат бир нарса қизиқтиради! Мана шу совуқда яна уйга пиёда етиб олиш. Калласига ҳеч нарса келмайди!

3. Болалар баҳор ва кузда ишлайди! Ҳа! Маккайини йиғиб олиш, ловияни йиғиб олиш, сабзини ўтини териш! Мана шунақа ишлар учун болалар чиқади. Кунига 6-9 синф қизлари ўртача 20-30минг топади. Болалар ғишт қуйишади, дала ишларига ёрдам беришади. Ўртача топгани 50-60минг. Уни «нб» си кўплигини рўкач қилиб уришиб ҳаёт қийинчилигини сиздан кўра кўп тотган болани юрагини тирнагунча, ота-онасини топишини яхшиланг, мактабни тугатгунча ёрдам қилишни ўйланг!

4. Ўқитувчи, мураббийлар ҳам абгор ҳолатда! Мактаб ўқитувчилари бир йилда бир марта кийина олишади. Уларнинг болалари ҳам баъзида бояги болаларга қўшилиб ишлаб келишади. Қишлоқда қўшимча иш қилишга мажбур бўлган ўқитувчи ўқувчининг олдида ҳеч қачон ўрнак бўла олмайди.

5. Компутер бор свет йўқ! Болалар компутер деган матоҳни ўйин учун яратилган деб ўйлашади. Ҳафтада бир киришгани руҳсат берилади. Кўриб бир нарсалар қилишади. Кўзлари бошқача қувонади. Директор бензин учун пулни кистасидан қилгани учун қурби етмайди! Иновациячилар! Муқобил энергияни бериб қўй!

6. Ўша катта жойда битта ҚВП бор. Борсангиз сал жиддий дейдию, юраги дош бермай «сентр»га югуради. Ҳомиладор аёллар 10-15кун олдин «раддом» га яқин танишиникида қолишади! Касалхоналарни қуриб қўй, АҚЛЛИ!!!

Мен ўзимни мақтайман, сизга! Қўлингиздан келса сиз ҳам мақтанинг. Ўша болаларга биринчи, иккинчи соат дарсларим бўлса ҳеч нарса ёздирмасдим, мултфилм, кино қўйиб берардим. Баъзида энг машҳурларнинг қандай машҳурликка эришганини айтиб берардим. Кўзида қувонч пайдо қилишга ҳаракат қилардим! Мактабга доим тартибли, соч-соқолим яхши қиртишланган ҳолатда борардим, мактаб остонасида машинамни қолдираётганимда туфлимни артиб кирардим. Буларнинг барчасига ўзим, ўқиб ўрганиб эришганимни айтиб ҳавас қилишга мажбурлардим. 2йил фаолиятим давомида болаларда яшашга қизиқиш пайдо қила олдим.Уларни юракдан тушундим. Дарди кўп буларнинг. Имкон беринг! 1-синфдан у дунёни бошқа кўз билан кўрсин. АНа шунда «любой»ини ёриб ташлайди.

Элнур Эркинович

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *