Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон ҳибсдан озод этилди

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг ўғли Файзуллохон Отахонов адибнинг қўйиб юборилганлиги хабарини Facebook ижтимоий тармоғида тарқатди.

“Ҳозиргина уйдан хабар келди. Дадамларни аэропортдан кишанланган ҳолда олиб борилган Яшнобод туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўзининг хизмат мошинасида Тоштурмадан чиқариб эшигимиз тагига қўйиб кетган…

..Бундан кейин нима бўлади ҳозирча маълум эмас, ҳеч қандай тушунтириш беришмаган. Аммо уйда бўлишлари барчамиз учун катта янгилик”, деб ёзган адибнинг фарзанди. У, шунингдек, ёзувчини қўллаб-қувватлаганларга ташаккур айтди.

Таниқли адиб Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон 27 сентябр куни Туркиядан келганда аэропортда ҳибсга олинган эди.

Адиб ҳақида маълумот. Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон 1955 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Адиб «Йўл бошида» «Дунё кенг», «Шу ерлик киши»каби қисса ва ҳикоялар тўпламлари орқали ўзбек китобхонларига таниш. Ёзувчининг «Оқ бино оқшомлари» ҳикояси асосида бадиий филм ҳам суратга олинган. Бундан ташқари, Алишер Навоийнинг «Лайли ва Мажнун» достони асосида икки серияли филмнинг киносценарийcини ёзган.

Нуруллоҳ Отахонов узоқ йиллар давомида «Ёшлик» (Бўлим мудири), «Муштум» (Масул котиб), «Шарқюлдузи» (Бўлим мудири) журналларида ишлаган, Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасининг «Ҳидоят» журнали ва «Мовароуннаҳр» нашриётига раҳбарлик қилган. 2013 йилда муҳаррирлик фаолиятини якунлаган ёзувчи икки йилдан бери Туркияда истиқомат қилаётган эди.

2 комментария

  1. ollohga shukr. hozirgina tortishib siqilib turgandim shaxsiy muammom tufayli. zarda bilan mobilniy dannini yoqsam telegramga habarlar oqimi keldi. fayzbogdagi shu habarni o’qib to’g’risi kayfiyatim shunday ko’tarildiki asti qo’yaverasiz. adolat tantanasi bu. o’zingga shukr yaratgan egam!!!

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.