Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон борасидаги маълумотлар янгиланди!

1 280 views

 

Дадам Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон 2017 йил 27 сентябр куни эрталаб Тошкент вақти билан 05:20 да Тошкент аэропортига қўнганлар. Тахминан 7 ларда қўллари кишанланган ҳолда ташқарига олиб чиқишган. Онамлар ва укам сўрашишга улгуришган кейин мумкин эмас деб мошинага ўтқазишган. Бу ишни Яшнобод тумани Ички ишлар бошқармаси Қидирув бўлими бошлиғи Юсуф … (фамилиясини аниқлашни иложи бўлмади. Бошқа шахсларни ҳам фамилияларини сўрасак ҳам айтишмабди. Биладиганлар аниқлаб айтишса тўлдириб қўямиз.) қўлларига кишан солиб «жиноятчи»ни ушлагандек Яшнобод туман ИИБга олиб кетган. Онам ва укам шу пайтгача ИИБ биноси олдидан айрилишмади.

Тероризм бўлимида ишлайдиган Акбар … исмли ходим: «Менга айтмабсизларда қўлларига кишан солмасдан олиб келар эдик» деган. Қора рўйхатдан ўчирилиш маросимида ҳам шу Акбар иштирок этган. Укамлар ундан, хабарингиз бор эди-ку рўйхатдан ўчирилганларида, дейишганида савол-жавоб ва тушунтириш хати ёздириб олишганидан кейин қўйиб юборилади деган. Кейин эса шу пайтгача қўйиб юбормаганига тепадан буйруқ мен бирон нарса қилолмайман, деган. Орада пастда кутиб турган онам ва укам олдига жиноят бўлимида ишлайдиган Даврон … исмли ходим келиб кутиб ўтирманглар 1-2 кун бизда қоладилар, Нурулла акага жиноий иш очилган, шунчаки қўйиб юбормаймиз деган. Жиноий иш очилишига сабаб қилиб, уйимиздан топилган «диний материал» деб кўрсатган. Барибир аниқ маълумот беришмади, ҳар хил ходимлардан турли сабаблар айтилган.

Яқин дақиқаларда онамлар ва укам ДАДАМЛАР БИЛАН КЎРИШИШДИ. Дадамларни олдиларида ўша Даврон ва бошқа ходимлар жиноий иш очилишига сабаб қилиб Вазирлар маҳкамаси қошидаги ДИН ИШЛАРИ БЎЙИЧА ҚЎМИТАнинг «Бу кунлар» китоблари берган экспертиза хулосаси сабаб бўлди, деб айтишган ва буни дадамлар ҳам тасдиқладилар. Шу хулоса юзасидан Яшнобод тумани ИИБ жиноий иш очган.

Дадамлар укам орқали бизларга «Бу кунлар»ни давлатнинг бошқа ташкилотлари жиддий муҳокама қилиб холисона хулоса беришига чақиряптилар. Зиёлиларимизни асар ҳақида холис фикрларини билдиришларини истаяптилар. Шунда ёрдам бўлиши мумкин экан. ДИНИЙ ҚЎМИТА аламзадаликдан шундай хулоса берганини таъкидлаб айтганлар. Тўғридан-тўғри Президентимизга чиқа оладиган одамларни «Бу кунлар»ни холис танитишини, махсус эксперт гуруҳдан ўтказдириб олишини истаяптилар. Айтилган айблар куракда турмайдиган жўн гаплар деганлар. Ходимлар яна ҳокимиятнинг қора рўйхатдан ўчирилганини тан олмаймиз деб очиқ айтган.

Эй давлатнинг маънавий таянчи бўлган инсонлар бефарқ бўлманглар! Дадам ва «Бу кунлар» асарлари ҳақида холис фикр билдиринглар, Президентимизга етказинглар, тушунтиринглар. Давлатни дадам ва асар ҳақидаги фикрлари ўзгарсин.

© Fayzullaxon Otaxonov

10 комментариев

  1. бу файзбог булиб ёзаётган ким? Давлатга исён кутарган одам канакасига аэрапортдан тушиб уйига бемалол кетиши мумкин?

    1. Инсоният биринчи уринда узини ислох килишни урганиши керак, хамма узи учун осойишта яшаб халол мехнат килиши керак. Факат давлат президент деб ёпишиб олиш керак эмас, биз билмаймизку бу одамни юрагида нима нияти бор? Лекин юкорида утирганлар хам бир нарсани биладики шу одамни хибсга олган, агар хато килишган булса халкаро ташкилотлар олдида жавоби хам бор , буни хам яхши билади!

  2. Солженицын , сахаров сингарилар бошкача фикрлари учун такибга учраганлар. Вахоланки улар урис миллатини чин фидоийлари ва асл фарзандлари эди. Бировни екиб юбориш керак деб хукм чикаришдан олдин тафаккур килайлик ватандошлар. Хали тарихимизни асли яна как езилади. Биз буни хохлаймизми еки йук.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.