НУҚТАСИ ҚАНИ? Ҳажвия

(80 йил вокеалари асосида)
Бирон бир идорнинг қорни катта ёшуллисига ишингиз тушиб қолса ишингизни битирмай бор отанга, бор онанга қилади.Ёки бўлмасам сенга яхши кўриниб қўл остидаги мулозимларини сени олдингда койиб, уларни айбдор қилади.Кейин сени қулоғингга лағмон осиб эгниндан бир иккита қоқиб, қўйингни пуч ёнгоққа тўлдириб жўнатворади.Аммо бу дегани сенинг ишинг битди дегани эмас.Ёшулли ва унинг мулозимлари ёнига қатнайверасан, қатнайверасан Ахири оёғингда тўзиб “Хайф сенга деб қўяқоласан.”
Ҳа, шунақа ҳозирги ёшуллилар кўзингга қараб ёлғон тўқиб қўядики,ишонишингни ҳам ишонмаслигиниги ҳам билмайсан…
Ўзим гувох бўлган 1980 йиллардаги бир воқеани сизларга ҳикоя қилиб бермоқчиман.
1980 йилларда Амад Самад (Аҳмад Самадов)деган бир хўжаликнинг раиси бўларди.Энди раис бўлганидан кейин унинг ёнига қатновчи, ўз арз-додини айтгувчи одам кўп эди.Қачон қараманг унинг эшигини олдида тумонат одам навбат кутиб турган,гоҳида навбатда турганлар ўртасида пича жанжал бўлиб туриши ҳам бор гап. Амад Самад раис ҳам хўшрўйгина котибаси дамлаган аччиқгина чойдан чинни пиёлага оз-оздан қуйиб, чойнакни устини махсус чиройли қилиб тикилган қалпоқ билан бостириб,чойдан секин хўплаб халқини арз-додини тинглар эди.Унинг ёнига кимдир иш сўраб, кимдир жой ўрни сўраб, яна кимдир ёрдам сўраб кирарди.Аммо раис бува ҳеч кимнинг ҳам айтган арзини беэътибор қолдирмас:”Хўп бўлади”ни канда қилмас ёки “бажармиз, фалончига айтаман “деб унинг қўлига мушукнинг қулоғидек келадиган хатни ёзиб берарди.Дарҳол “мана шу хатни фалончига беринг мени айтди денг ишингиз битади”дерди.Бечора арз қилган одам чунонам ҳурсанд бўлиб қўлига хатни қисганича фалончини ахтариб кетарди.Фалончи ҳам гуё ундан қочиб юргандай уни на ернинг устидан на осмонинг остидан топиб бўларди. Хўжаликни бир айланиб керакли одамни зўрға топиб унинг қўлига раис берган хатни тутқазарди.Уям хатни синчиклаб ўқиб бўлгач, қоғозни ўнги чапини айлантириб кўриб”бўпди эртага келинг кўрамиз”деб жўнативорарди.
Ҳасан Дурдининг раисга бувага иши тушди.Пешонасига битган яккаю ягона ўғли ўқишни томомлаб келди.Раис бувадан ўғлига мос иш сўраб мурожаат қилди.Раис ҳам унинг гапини обдон тинглаб, кўз ойнаги тагидан Ҳасан Дурдига диққат билан разм солди.Ундан айтарлик жўялироқ гап чиқмагач,қўлига хат ёзиб тутқазди.
-Мана шуни фалончига берсанг ишинг битади иним борақол, омадингни берсин деб элкасига икки қоқиб Хасан Дурдини чиқариворибди.Хасан Дурди керакли одамни топиб унинг қўлига раиснинг хатини тутқазди.Гўё у одам раиснинг хатини олгач “Мана сизга иш деб тайёр ишни қўш қўллаб топширадигандай туюлибди унга.
Мулозим ҳам хатни ўқиб кўриб “эртага келинг” деди.Эртага борса, индин келинг индин борса.”ие ҳадеб келаверасизми ҳафтадан кейин келинг,ҳозир бўш ўрин йўқ деб унга куруқ ваъдалар бериб изига қайтарарди.
Бечора Хасан Дурди яна минг азоблар билан раиснинг қабулига киришга ботинаолмас.Раиснинг совуқ важоҳатидан чўчирди.
Бир куни у бутун ҳасратини қўшниси шу хўжаликда кичик бир ҳисобчи бўлиб ишлаётган Жумабойга ёрилди.
-Мана бир ойдирки фалончи ишимини битказмаяпди.Хатто раис буванинг берган хатини ҳам писанда қилмайди,-деб қолди.
Жумабой унинг гапларини обдон эшитгач миғийда кулиб қўйди ва унга:
-Раиснинг берган хатининг охирида нуқтаси борми эди?
-Эътибор қилмапман,ака
-Хм, ҳамма гап ана шу нуқтада ака билсангиз Раис зудлик билан бажариладиган ишларнинг охирига боплаб нуқта қўяди.Мулозимлар билан келишиб қўйган.Нуқта бўлса ишинг битади, бўлмаса йўқ.
Хасан Дурди шу куни оёғини қўлга олиб яна раиснинг қабулига қараб кетди.Минг бир азоблар билан раиснинг хузурига кирди.Раисга шундай шундай “сизнинг берган хатингизни фалончи писанд ҳам қилмади мана бир ойдики овараи сарсонман”,- деди.Раис Амад Самад кўз ойнагини тагидан унга еб қўйгудек қилиб ёв қараш қилди.Ва яна қоғоз олиб ёза бошлади.Ёзиб бўлиб хатни Хасан Дурдини қўлига тутқазди.Хасан Дурди хатни олиб дарҳол пастига қаради.Хатнинг пастида нуқта кўринмасди.Шунда Ҳасан Дурди раис бувага қараб:
-Раис бува хатингизни охирига нуқта қўйишни унутибсиз,-деди.
Раиснинг миясига худди ток ургандай бўлиб кетди ва ялт этиб Хасан Дурдига қаради. Ва унинг қўлидаги хатни олиб охирига жимжимадор қилиб нуқта қўйди.Ҳасан Дурди раиснинг ҳузуридан енгил бўлиб ташқарига чиқди.
Болтабой Муҳаммад Қурбон

Биринчи изоҳ

  1. Оддий халк қуда бўлса элга ривож тиларкан. Рахбарлар қуда бўлса талон-тарож қиларкан. Оддий халқ қуда бўлса юртни обод қиларкан. Рахбарлар қуда бўлса юртни барбод қиларкан. (мустакиллик маколи)

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *