Нотариус лавозимига танлов орқали қабул ташкил этилади

Пойтахтнинг нотариал идоралари фаолияти шаҳар адлия бошқармасидан Адлия вазирлиги раҳбарлигига ўтди. Ушбу қарорнинг қабул қилинишига 21 фоиз нотариуслар ва республика бўйлаб амалга ошириладиган нотариал ҳаракатлар Тошкент шаҳрига тўғри келиши сабаб бўлди.

Бу ҳақда вазирликда бўлган нотариуслар жамоалари учрашувчида қайд этилди. Учрашувда мамлакатнинг барча вилоятларидан нотариуслар, адлия органларининг масъул раҳбарлари, шунингдек жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда нотариал фаолиятга доир муаммолар ва уларни бартараф этиш учун таклифлар муҳокама этилди.

Нотариус ва нотариал идоралар фаолиятини узлуксиз назорат қилиб бориш учун Тошкент 11 секторга ажратилган, ҳар бир секторда Ёшлар иттифоқи, махалла, ОАВ ва жамоатчилик институтларининг бошқа вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилган.

Назоратнинг янада самарали олиб борилиши учун Facebook ижтимоий тармоғида “Адлия билан мулоқот” номли гуруҳ яратилган, мурожаат, таклиф ва шикоятлар билан иш олиб бориш учун янги тизим жорий этилган.

Пойтахтдаги нотариал идоралар иши асосида “Энг илғор тажриба” лойиҳаси ўтказилади. Бунда нотариуслар ўз ишида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланади, хизмат кўрасатиш маданиятини оширади.

Нотариуслар янгича ёндашув ва талабларга амал қилган ҳолда, танлов асосида ёлланади. Бу соҳага чуқур билим, юқори маърифат ва маданиятга эга мутахассисларни жалб қилишга омил бўлади. Танлов жараёни максимал даражада шаффоф бўлади, чунки жараён интеренет орқали тўғридан-тўғри намойиш қилинади.

Бу каби танлов илк бор 4 сентябрда ўтказилди. Бутун жараён вазирликнинг расмий сайтида реал вақтда намойиш этилди. Танлов натижасига кўра, 25 нафар иштирокчидан ўрнатилган янги талабларга мос келувчи 4 нафар мутахассис танлаб олинди.

Касб вакиллари халқ ишончини оқлаш, мавжуд муаммоларни тезкор ва самарали бартараф этиш ҳамда сифатли хизмат кўрсатишни ўз зиммасига олди. Эндиликда ҳар бир нотариус ўз мажбуриятини тўлиқ адо этиши лозим. Ушбу мажбуриятга кўра улар халққа ҳалоллик билан хизмат кўрсатиши, Қонунчликка сўзсиз амал қилиши, этика қоидаларига риоя қилиши ҳамда нотариус қасамёдини бузмаслиги лозим. Нотариус мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотнома ҳар бир нотариал идоранинг кираверишида илиб қўйилади.

Юқори талаблар билан бир қаторда нотариуслар ишининг самарасини ошириш учун моддий ва номоддий стимуляция чоралари белгиланди. Уларга кўра нотариуслар ортиқча мажбуриятлар ва ўзини оқламайдиган вазифалардан озод этилади. Шунингде мунтазам равишда ҳар йили “Йилнинг энг яхши нотариуси” танлови олиб борилади.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *