Норозиликлар тугамайдиган араб ўлкалари

Сўнгги пайтларда Франция, Гонконг ёки Чилида авж олган норозилик намойишларининг мисоллари бундай намойишлар фақат арабларга хос эмас эканлигини кўрсатиб турибди. Ҳар бир жамиятнинг ўзига хос хусусиятлари, бугунги кунда дунёнинг турли бурчакларида рўйхатга олинаётган ҳар бир норозилик ҳаракатларига кучли миллий хусусият беришини ҳисобга олсак, улар ҳам ўзгача ва ўзига хос мотивларга жавоб берадилар. Албатта, Ироқ, Миср, Жазоир, Ливан ёки Суданда рўйхатга олинадиган норозилик жараёнларини тушунтириш учун битта сабабни аниқлаш мумкин эмас. Қандай бўлмасин, уларда нима содир бўлишини тушунтирадиган оддий “юқиш эффекти” борлигига ишониш каби хатога йўл қўймасдан, чуқурроқ таҳлил қилиб кўриш керак. Араб фуқаросининг сабр косаси чуқур эканлиги аниқ. Аммо бу шу даражада лим бўлиб тўладики, ҳар қандай қўшилган томчи уни тошириб юбориши мумкин. Бу ҳолат бошқа 22 араб давлатларига ҳам тааллуқлидир – уларнинг ўз ечимини топмаган ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик соҳаларида кўриб чиқилаётган муаммолари анча кўпдир.

Бу шов-шувли таркибий мувозанат, масалан, Тунисда бўлгани каби полиция идораси олдида ўзини ёқиб юборган йигит воқеаси ёки Ливанда WhatsApp қўнғироқлари учун ойига 6 евродан ойлик тўловни қўллашга ҳаракат қилиш каби сабр косасининг тошиб кетишига олиб келадиган томчиларни аниқ ракурсдан кўрсатиб бериши мумкин.

Араб дунёсида нималар содир бўлишини таҳлил қилиш учун нималарни эътиборга олишимиз керак? Шундай қилиб, аввало, қуйидагиларни тушуниш керак:

  • юқорида тилга олинган араб мамлакатларнинг ҳеч бирида ўз аҳолисига муносиб ҳаётни таъминлаш учун етарли маблағ ва манбалар йўқ. Уларнинг йўқлиги бу метафизик қобилиятсизликнинг натижаси эмас, балки даҳшатли сиёсий ҳаракатларнинг тўғридан-тўғри таъсири бўлиб, коррупциялашган тизим олиб келган чидаб бўлмас тенгсизлик оқибатида аҳолининг аксарият қисмида кўплаб саволлар пайдо бўлади;
  • сиёсий бошқарувнинг ушбу модели мутлақо муваффақиятсиздир ва бу фақат иқтисодий вазият қулай бўлган тақдирда қисман ишлайдиган репрессив қобилият, ҳомийлик ва патернализмга асосланган. Бошқача қилиб айтганда, бу мамлакатларда яшаётган миллионлаб араблар фақатгина ўзларининг сулолавий имтиёзларини яхшилаш учун ҳаракат қилишларини кўрсатган раҳбарлардан ҳеч нарса кутмайдилар;
  • ушбу сиёсий синф ўзининг сиёсий аҳволини ёмон ҳолатга тушиб қолганини англаб етган ва XXI асрда уларнинг асосий эҳтиёжларини қондириш ва хавфсизлигини таъминлаш учун бошқа алтернативлар мавжудлигини биладиган аҳоли, асосан, косметик ўзгаришларга рози бўлишни истамайди. Улар чуқур дисфункционал тизимни тўлиқ тозалашни талаб қилишади. Бу эса нима учун аввалги бошқа сафарбарликлардан фарқли ўлароқ, улар анчагина универсаллашиб, анъанавий мазҳабчилик ва диний келишмовчиликларни енгиб, миллий байроқ остида турли қатламларнинг бирлашувини тушинтириб беради;
  • кеча бўлгани каби бугун ҳам таъсирланган ҳукуматларнинг муносабати ўзида анъанавий полиция қатағонларини, қисман ваъда қилинган ва абадий кутилаётган ислоҳотлар йўлидаги янги қадамларни мужассам этган. Аслида, ҳеч қандай хотиржам вазият юзага келмаслиги мумкин. Хотиржамлик, аслида, бу узоқ вақтдан бери бу ўлкаларда мавжуд эмас;
  • хорижий аралашув ва минтақавий кучлар томонидан билдириладиган реакциялар ҳам миллий кун тартибига ноаниқлик киритиш элементларидир. Ажабланарли жойи йўқ, гарчи дастлабки ишга туширишда эндоген омилларни аниқлаш мумкин бўлса ҳам, бу ташқи агентларнинг ҳисоб-китоблари билан тезда қўйилган мақсадлар ўзгариб кетади, улар маҳаллий аҳолининг талаб ва умидларини хисобга олишмайди;
  • 2011 йилда араб дунёсини ларзага келтирган биринчи сафарбарлик тўлқинининг ўзгарувчан мувозанати туфайли (ҳар ҳолда, тўртта диктаторнинг қулаши билан якун топган) бугун кейинги сонияларда нима бўлиши мумкинлигини таҳлил қилишда эҳтиёткорлик зарур. Қандай бўлмасин, ҳали аниқланмаган кўп нарсалар мавжуд бўлса-да, хулоса қилиш мумкинки, оммавий босимсиз (асосан, тинч аҳоли томонидан) бу номукаммал режимларнинг ҳеч бири бундай тенгсизлик моделларнинг асосларини ўзгартириш учун зарур сиёсий ирода борлигини кўрсатмаган;
  • бугунги кунда бу ерларда икки оқим бор: инқилобий ва аксил-инқилобий. Биринчисида фуқаролар ўзгаришларга, ўтмишни унутган ҳолда ва келажакдан умидсиз ўтишга ҳаракат қиладилар. Бу ҳозирги вазиятдан ғазабланганлиги сабабли ҳибсга олиниш ёки хавфсизлик кучлари томонидан йўқ қилиниш қўрқувини йўқотган аҳоли. Улар, шунингдек, кўчаларда пульсни ушлаб туришлари керак бўлган энг заиф ва энг кам қўллаб-қувватланадиган қатламдир. Бошқа томондан, кучли репрессия, тарғибот ва иқтисодий воситалари мавжуд бўлган анча кучли субъектлар мавжуд бўлиб, улар норозиликни барча воситалар билан зарарсизлантиришдан манфаатдордирлар (ҳатто, вазият уларнинг тизгинидан чиқиб кетишидан қўрқиб, номутаносиб зўравонлик билан иш тутишга тайёр қўллар). Уларнинг бош мақсади – асосий фойда олувчиси бўлган мавжуд статус-квони сақлаб туриш.

Хулоса

Бу “кимошди” савдосида АҚШ ҳам, Европа Иттифоқининг барча мамлакатлари ҳам иккинчи оқимга тобора кўпроқ мослашишга қарор қилмоқдалар. Ушбу қисқа муддатли ёндашув уларнинг ҳақиқий манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилмаслигини тушунмасдан, улар, асосан, ўз қадриятлари ва принципларига зид бўлмаган ишларни давом эттиришга мойил, лекин бундан ҳам кўпроқ, назаримда, бу давлатлардиги прогрессга Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ҳукмдорлари бошчилигидаги ретроградлар қарши туришгандай.

Нурбек Алимов

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.