Норозилик намойишлари туфайли Гонгконгдаги мактабларда дарслар бекор қилинди

Гонконгнинг барча мактаблари ва болалар боғчаларида дарслар шаҳарда давом этаётган норозиликлар ва транспорт ҳаракати ишдан чиқиши сабабли кейинги душанба кунига қадар тўхтатилди, дея маълум қилди Гонконг Таълим бошқармаси.

Гонконг ҳокимияти пайшанба куни шаҳардаги нотинч вазият ва транспорт ҳаракати тўхтаб қолганлиги сабабли, мактаблар ва болалар боғчаларида дарсларни кейинги душанба кунига қадар бекор қилишга қарор қилди.

Шунингдек, ҳукумат талабаларни хавфли жойларга бормаслик, ноқонуний намойишларда қатнашмаслик ҳақида огоҳлантирган.

Душанба кунидан бери Гонконгнинг кўплаб кўчаларида тартибсизликлар тўхтамаяпти, полиция намойишчиларни тарқатиб юбориш учун бир неча бор турли жойларда аччиқ ва кўздан ёш оқизувчи газ, резина ўқлар ва ўқлардан фойдаланган. Намойишчилар ҳам, ўз навбатида, бир қатор йўлларни тўсиб қўйишга эришдилар, полиция ҳодимларига молотов коктейли, ғишт ва оғир нарсаларни улоқтиришяпти.
Йўллар ва  баъзи метро бекатлари ёпилгани туфайли бир қанча университетлар ҳам дарсларни бекор қилди. Тўқнашувлар вақтида душанба куни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари шаҳарнинг учта ҳудудида ўқотар қуроллардан фойдаланишган, натижада бир киши яраланган.

Июн ойининг бошидан бери Гонконгда Хитойга экстрадиция қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқилиши сабаб оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтяпти. Шу вақт ичида полициячилар 3600 дан ортиқ кишини ҳибсга олдилар, уларнинг энг ёши 12 ёшда, 1500 дан ошиқ киши жароҳатлар туфайли касалхонага ётқизилган, 400 дан ортиқ полициячи жароҳат олди. Кенг кўламли норозиликлардан сўнг Гонконг ҳукумати ён беришга мажбур бўлишди ва октябр ойи бошида қонун лойиҳаси бутунлай тўхтатилди. Бироқ, норозилик намойишлари ҳали бери тўхтайдиганга ўхшамаяпти.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.