«Номаълум нуфузли кимса» теорияси ёхуд замонавий тарғибот усуллари

787 views

Олимлар томонидан аллақачон исботланган барча ОАВнинг севимли тарғибот усули

“Номаълум нуфузли кимса” пропаганда усули – барча ОАВ томонидан кенг қўлланиб келинади, сиз бунга ҳар куни тўқнаш келасиз. Келинг, батафсилроқ кўриб чиқамиз.

Умуман олганда, нуфузли одамга мурожаат қилиш – одамларга таъсир ўтказишдаги энг самарали усуллардан бири саналади. Масалан, бирор эътиборли инсонга мурожаат қилиш асосан рекламаларда кўзга ташланади – спорт, кино юлдузлари реклама шартномаларидан мўмай даромад топади.

Пропагандачилар ҳам ушбу усул билан зўр бериб қуролланмоқда, тўғри бунга озроқ ўзгартириш киритган ҳолда – мурожаат қилинётган нуфузли инсон исми очиқланмайди.

Эслаб кўринг, қуйидагиларга ўхшаш ибораларни сиз неча маротаба эшитгансиз: “Олимлар аллақачон исботлаб бўлишган”, “Исми ошкор этилишини истамаган манбанинг гувоҳлик беришича”, “Шифокорлар тавсия этади”, “Ғарб олимлари таъкидлашича”, “Америкалик тарихчининг фикрича” ва ҳ.к. ва ҳ.к.

Хабарни қабул қилувчи одам (яъни, биз) “олимлар аллақачон исботлаган” каби ибораларни эшитиши билан бундай хабарларга чиппа-чин ишонишни бошлайди. Нуфузли одамга ундалма — танқидлар ва соғлом фикр тўсиғини осонликча енгиб ўтишга имконият яратади. Модомики экспертлар гапирётган экан, демак бу ҳақиқат!

Шундай экан, дўстлар, ОАВларида юқоридагидек шаблон гапларни эшитсангиз, бошқа режимга ўтиб олишни маслаҳат берамиз. Бу нафақат янгиликларга, балки ҳар қандай маълумотга тааллуқли. Қачондир кимдир “Ҳаммага маълумки” дея оғиз жуфтласа, шундай савол туғилади: “Ҳамма – ким?”. “Олимлар аллақачон исботлаган” – “Қайси олимлар? Комбоджа олимлари эмасми, мабодо?”

Манба: ildiz телеграм канали

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.