Нью-Йоркда «Ўзтрейд» савдо уйи очилди

Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги «Ўзтрейд» компанияси Нью-Йоркда экспорт ҳажмини ошириш ва АҚШ бозоридаги ўрнини мустаҳкамлаш мақсадида савдо уйини очди. «Ўзтрейд» матбуот хизматининг хабар қилишича, савдо уйи базасида ўзбек ишлаб чиқарувчилари маҳсулотлари шоуруми фаолият кўрсатади.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўзаро етказмалар тизимини ривожлантириш 20 сентябрь куни АҚШда Ўзбекистон ва Америка тадбиркор доиралари иштирокида бўлиб ўтган бизнес-форумнинг асосий мавзулари бўлди.

Форум доирасида йирик Америка компаниялари билан савдо ҳамкорлиги бўйича битимлар, шунингдек тўқимачилик маҳсулотлари, антисептика воситалари, чинни идишлар, ипак материаллар, қуруқ мевалар, новвот ва бошқа ўзбек ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларини етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.