Нега қадимги Миср коҳинларини ҳам сиёсий мутахассис деб аташ мумкин?

Мактаб дарсликларидаги ушбу қизиқарли мисолни кўпчилик яхши эслайди.

Қадимий Миср руҳонийларини бемалол сиёсий мутахассис деб атаса бўлади. Улар мамлакатдаги деярли ягона ўқимишли инсонлар бўлишган, чунки коҳинларнинг бир авлодидан кейинги авлодига мерос қолувчи папирус ёзувлари сақланадиган кутубхоналардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлганлар. Улар кўплаб табиат ҳодисаларини олдиндан башорат қила олишган – Нил тошқини, юлдузлар ҳаракати, қуёш тутилиши ва ҳ.к.

Коҳинлар қуёшни олиб ташлашни худодан сўрай олишларига одамларни ишонтириб келишган. Шу туфайли қадимги дунё коҳинлари амалда чексиз ҳокимиятга эга бўлишган. Айрим тадқиқотчиларнинг фикрича, ҳатто фиръавнлар ҳам коҳинларга итоат қилган.

Бу тарихдан хулоса не?

Китоб ўқийдиган одамлар доимо телевизор кўрадиганларни идора қилади.

Ўқиш-ўқитиш – манипуляцияга қарши энг яхши ҳимоядир!

Манба: Илдиз телеграм канали

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.