Навоий вилоятининг бир неча туманлари 2028 йилгача бизнес солиқлардан озод этилди

Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги қарори билан “2017-2019 йилларда Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрида кафолатланган ишчи ўринларини яратиш ва йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ҳамда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури” тасдиқланди.

“Норма” нашри ёзишича, Дастур чора-тадбирларини амалга оширишни молиялаштириш учун Навоий ҳокимлиги ҳузурида Махсус жамғарма ташкил этилди. Жамғарма «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК томонидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар; халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг имтиёзли кредитлари (заёмлари); юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия маблағлари; молиялаштиришнинг тақиқланмаган бошқа манбалари ҳисобидан шакллантирилади.

Навоий туманининг Томди, Учқудуқ, Конимех туманлари, Нурота туманининг Дехибаланд, Сентоб, Темирқовуқ, Қизилча, Гум ва Чуя аҳоли пунктлари ва Зарафшон шаҳри ҳудудида 2017 йил 1 октябрдан 2018 йил 1 январгача қуйидаги тўловлардан озод этилади:

барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар – саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолиятни амалга оширадиган янгидан ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектлари (бундан савдо ва автомобилларга газ тўлдириш мустасно);

ЯИТ – чорвачилик ва туячилик маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида фаолиятни амалга оширадиган фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектлари:

қатъий белгиланган солиқ – мазкур ҳудудларда рўйхатдан ўтказилган ва фаолиятни амалга оширадиган якка тартибдаги тадбиркорлар;

даромад (фойда) солиғи – мазкур ҳудудларда рўйхатдан ўтказилган ва фаолиятни амалга оширадиган юридик шахслар муассислари томонидан олинган дивидендлар.

Ҳужжат 2017 йил 30 сентябрдан кучга кирди.

Манба: UZ24

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.