НАРХОЗНИНГ СИРЛАРИ ОЧИЛМОҚДА

Бир муддат олдин Тошкент давлат иқтисодиёт университетидаги “Корпоратив бошқарув” йўналишидаги “тасодиф” ҳақида ёзгандим. Шундан кейин менга Нархознинг бошқа йўналишларида ҳам ана шундай “тасодиф”лар кўп бўлгани ва унга мисолларни юборишди.

Хусусан, Менежмент йўналишининг рус гуруҳларига жами 15 киши (1 та грант, 14 та контракт) олишган ва унга 48 киши ҳужжат топширган. Шунда контрактнинг энг охирги балли 175,6 балл бўлган, аммо чизиқдан пастдаги 1-абитуриентнинг балли 72,5 балл! Тасаввур қиляпсанми, Карл, 103 баллик фарқ бор!

Ёки Статистика йўналишини олайлик. Унга 60 киши қабул қилинган (5 та грант, 55 та контракт) ва 200 киши ҳужжат топширган. Контрактга кириш балли 177,7 балл бўлган. Киролмаганларнинг 1-ўриниди турган абитуриент эса атиги 87,1 балл тўплабди. Орадаги фарқ 90 балл!!!

Демак, жорий йили Нархозда имтиҳон эмас, балки генийлар ва билимсизларнинг ижодий учрашуви ўтказилибди-да?! Университет маъмурияти, Сизларга катта раҳмат. Мана шундай ажойиб учрашув ташкил этганингиз, билимсиз ёшларимизни ўта ақлли даҳолар билан юзма-юз учраштирганингиз учун раҳмат! Бу лойиҳани яхши ўйлабсиз, ақллиларни кўриб, билими пастлар янада олға интилади, иштиёқи ортади. Қойил, қойил Сизларга! Бундай лойиҳангиз учун медал бериш керак ҳар бирингизга!
Менежмент йўналишга кирган абитуриентларнинг жавоблар варақаси кодига эътибор қилинг.
7677476, 7677477, 7677478, …79, …80, …81, …82, …83, …84, …85, …86, …87, …88, …89, …90.
Бу нима дегани, биласизми? Бу ўқишга кирган “генийлар”нинг ҳаммаси битта аудиторияда тест топширган дегани. Воҳ, қанчалик омадли хона экан-а, унга кирган ҳамма талаба бўлиб кетибди. Масжидни ичида топширишдимикин, нима бало, бунчалар омади келмаса уларнинг?
P/S: Ҳайратдаман! Шокдаман! Бунга қандай жим қараб туриш мумкин. Бу бўйича албатта тегишли ташкилотлар текшириш ўтказиши шарт! Буни кўтариб чиқишимиз, бонг уришимиз керак. Бугун жимгина томошабин бўлиб турсак, эртага бундай ўйинларни қилган ноинсофлар бутун миллатни сотиб юбориши ҳам ҳеч гап эмас. Тез орада барча ҳолатларни бирлаштириб, сайтимда битта мақола чиқараман ва барча электрон ОАВларга юбораман. Сиз ҳам буни улашинг, бошқа шундай ҳолатлар ҳақида билсангиз, унда биз билан ўртоқлашинг. Ҳукуматга адолатни таъминлаш учун жамоатчилик назорати сифатида ёрдам беришимиз керак.

Хушнудбек Худойбердиев 

4 комментария

  1. Минг афсус мен укувчиларимга бу йил хич кандай ректор гурухлари булмайди куркманг деб рухлантирган эдим. Укувчиларимдан уяляпман. Мен тегишли ташкилотларга ишонгим келганди. Лекин шундог хам укувчиларим олий укув юртларига кирди. Демак касидир аблахлар ишини давом эттиряпти. Хушнидбек сизга рахмат борингизка шукур. Бу анакондаларни куриш учун узи хам кузи хам оддийгина Хушнидбек булиш кк экан.

  2. Рахмат сизга куп нарсаларга ойдинлик киритганиз учун Хушнидбек. Лекин бу ёзганларингиз шу ишни килганларнинг хам кузига куринишига шубхам йук. Бирок нима учун жиноий ишларни бир пасда очиб юборадиган мутассадди ташкилотлар мана шундай ЙИРИК ВА АНИК жиноятни оча олмайдилар. Бу холатни телевиденияда ёритиш мумкинмикин ёки талаба булганларнинг ота оналаридан куркишармикин. Бу кандай нохоклик ва кур курона адолатсизликка караб туриш.

    Мен факат РЕКТОРГА ПУЛ БЕРОЛМАГАН УША БИЛИМЛИ ,УКИШГА КИРОЛМАГАН ТАЛАБАЛАРГА АЧИНАМАН.

  3. Pulxozda…eeee, uzr NarXozda sõngi 5-6 yilni kõtarsangiz analogik «ğayri oddiy tasodif»lar kõplab sodir bõlganligini kuzatishingiz mumkin! Omad!!!

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *